Спирохетозлар

Спирохетозлар – одам ва ҳайвонларда патоген спирохеталар қўзғатадиган, эпидемологияси ва клиник кўриниши ҳар хил инфекцион касалликлар гуруҳи. Спирохеталар узун ёки қисқа спираллардан иборат бўлиб, 60° гача киздирилганда дарҳол ўлади, дезинфекциялочи воситалар ва бир қанча дори препаратлари уларга тез таъсир этади.

Спирохетозлар ҳамма жойда учрайди, уларнинг кўпчилиги яхши ўрганилмаган. Ичак спирохетозлари (лептопирозлар), бит ёки кана орқали юқадиган қонли С. (қайталовчи терлама), жинсий йўл билан юқадиган С. (захм) ва тропик минтақа мамлакатлари С. и (фрамбезия, бежель, пинта) яхши ўрганилган. Спирохетозларга спирохеталар ва бактериялар ассоциацияси келтириб чиқарадиган касалликлар: Симановский-Плаут-Венсан ангинаси, ярали стоматит ҳам киритилади.

Кўпчилик С. ни даволашда баъзи кимёвий препаратлар ва антибиотиклар яхши наф беради. Даволаш ва профилактика усуллари ҳар бир хол учун алоҳида белгиланади.

[addtoany]