Сунъий буйрак

Сунъий буйрак, гемодиализатор – хасталанган буйракларнинг чиқарув фаолиятини вақтинча ўтайдиган аппарат. Асосий вазифаси ўткир ва сурункали буйрак етишмочилигида сув – электролит ва кислота-ишқор балансини, қон таркибини нормал сақлаш, моддалар алмашинуви маҳсулотларини ва турли заҳарланишлардан ҳосил бўлган токсинларни, шунингдек, шишганда организмдаги ортиқча сувни чиқариб ташлашдан иборат (гемодиализ).

Америкалик олим Абель 1913 й. диализ аппарати кашф қилиб, тажрибада синаб кўрди. Кейинчалик голландиялик В. Колф (1944 й.) Берк билан ҳамкорликда клиник талабларга бирмунча жавоб бера оладиган сунъий буйрак ихтиро қилиб, амалиётда илк бор қўллади.

Сунъий буйрак ният ишлаши моддаларнинг қон ва диализлайдиган махсус эритмадаги концентрциялари фарқи туфайли ярим ўтказувчи мебранадан ўтиш-ўтмаслик хусусиятига асосланган: оқсиллар, қоннинг шаклли элементлари, бактериялар, мол. м. си 30000 дан катта бўлган моддалар мембранадан ўтмайди; азотли чиқиндилар – мочевина (сийдикчил), сийдик кислота, креатинин каби организмни заҳарловчи моддалар эса мембранадан тўсиқсиз ўтиб, махсус эритмага ажратиб олинади. Сунъий буйрак ишлагада беморнинг билак венасидан насос-механик юрак ёрдамида веноз шунт орқали сўрилаётган қон Анализатор капиллярлари орқали ўтади. Капиллярлар сирти бошқа насосдан бериладиган диализловчи эритма билан ювиб тузилиши натижасида қон чиқиндилардан тозаланади.

Артериал-веноз (АВШ) беморни сунъий буйрак аппаратига улаш воситаси бўлиб, кейинчалик такомиллаштирилди ва артериал-веноз фистула (АВФ) ихтиро қилинди, лекин бу усулда томирларнинг варикоз кенгайиши, веноз қон окимининг бузилиши каби нохуш ҳолатлар кузатилади. АВФнинг кам-кўстсиз варианти «Тошкент буйракни кўчириб ўтказиш марказининг олимлари – акад. У. Орипов ва шогирдлари томонидан ҳал қилинди (1971 й.). Сурункали буйрак касаллиги бор беморларда амбулатория шароитида замонавий АВФ ёрдамида гемодиализ ўтказиш кенг йўлга қўйилди.

Ҳоз. АВФ ҳосил қилишнинг амалиётда турли модификациялари ишлаб чиқилди. Беморларни зудлик билан гемодиализга тайёрлаш мақсадида (юқори даражадаги уремия, гипергидратация, гиперкалиемия) уларнинг марказий венасига (ўмров ости, сон венаси, бўйинтуруқ веналари) икки ёрикли катетер ўрнатиш кенг қўлланила бошланди. Гемодиализ сеанслари 4-8 соат давом этиб, бу вақтда қон ивиб қолмаслиги учун унга гепарин моддаси қўшиб турилади. Гемодиализ билан даволашнинг бошланғич даврларида турли хил геморрагик асоратларнинг олдини олиш мақсадида гемодиализ сеанслари регионар гепаринизация (протамин сульфат) билан олиб борилади.

Г емодиализ муолажаси самарадорлиги гемодиализаторларни диализловчи юзаси майдонига боғлиқ. Диализатор техник хусусиятларининг яхшиланиши, сунъий буйрак аппаратларининг такомиллаштирилиши, қоннинг диализатор орқали айланиб ўтиши тезлигининг ошиши (АВФ такомиллашиши) гемодиализдаги беморлар ҳаётининг узайишига олиб келди. Шунингдек, беморларни даволанишга психологик тайёрлаш ҳам катта аҳамиятга эга.

Республикамизнинг хар бир вилоятида гемодиализ марказлари бор. Тошкент ш. да б та ихтисослаштирилган гемодиализ маркази фаолият кўрсатади, уларда замонавий сунъий буйрак аппаратлари ўрнатилган.

[addtoany]