Сув-туз алмашинуви

Сув-туз алмашинуви – одам ва ҳайвонлар организмида сув ва тузларнинг қабул қилиниши, сўрилиши, тақсимланиши, эҳтиёжи ҳамда ажралиши билан боғлик жараёнлар мажмуи. С.-т. а. организм ички муҳитидаги суюқликлар миқдори, кислота-ишқор мувозанати, ионлар таркиби, осмотик миқдорнинг доимийлигини таъминлайди. Дастлаб тирик мавжудотлар океанларда пайдо бўлганлиги учун кўпгина денгиз умуртқасизларининг ички суюқликлари (асосий ионлар бўйича) денгиз суви таркибига ўхшаш. Эволюция жараёнида организмда ички муҳит суюкликлари тизими шаклланди ва уларда ион таркиби ҳамда сув миқдорини бир меъёрда сақлаб турувчи механизмлар ривожланди.

Организмдаги сувнинг умумий миқдори бўшлиқичлилар гуруҳига кирадиган ҳайвонлар (медузалар)да 95-98 % атрофида, сут эмизувчиларда 60-70 % ва ҳашаротларда 45-65 %. Одамда сувнинг умумий миқдори тана оғирлигига нисбатан 60 % ни, ҳужайра ичи суюлигида 40 %, ҳужайра ораси суюқлигида 16 %, томир ичи суюқлигида 4,5 % ни ташкил қилади. Тўқималардаги физик кимёвий жараёнларни ионлар (Na+, К+, Са2+, Mg2+, СТ, ва бошқа(лар)) ҳамда микроэлементлар таъминлайди. Чучук сувда яшайдиган ҳайвонларда электролитлар ичак устки қобиғи ёки оғиз ва клоака шиллиқ кватларидан сўрилиб, қон ва лимфа орқали организм ҳужайраларига тарқалади. Туз таркиби бўйича ҳужайра ичи ва атрофи суюкликлари тубдан фарқ қилади; ҳужайра ичида К+, Mg2+ ва фосфатлар, ҳужайра атрофида Na+, Са2 СТ кўп. Ионлардаги номутаносиблик плазмтик мембрана фаоллиги ва ҳужайра кимёвий компонентларига айрим ионлар боғланганлги билан боғлиқ. Ҳужайра ичида ҳам ионлар бир хилда тарқалмаган: Na+ цитоплазмага нисбатан ўзакда кўпроқ. Са2+ – митохондрияларда. Организмда тузлар сақланадиган жойлар (депо) мавжуд: суяк тўқимасида Са2*, жигарда бир қатор микроэлементлар тўпланади.

Сув алмашинуви осморегуляциянинг турига боғлик, чунки у тузларнинг чиқарув тизимига таъсир кўрсатади. Кўпгина чучук сувда ҳамда сувда ва қуруқликда яшовчи ҳайвонларнинг устки қобиқларида ионларни сорбция қиладиган ҳужайралар бўлади, денгиз гомоосмотик ҳайвонларида тузларни экскреция қиладиган аъзолар (туз безлари, жабраларда жойлашган махсус ҳужайралар) ривожланган. Сут эмизувчиларда сув ва тузларни назорат қиладиган асосий аъзо буйрак ҳисобланади.

С.-т. а. назорати махсус рефлектор тизимлар ёрдамида амалга оширилади, улардан бири суюқлик миқдорининг ўзгаришига (волюморгуляция), иккинчиси эса осмотик миқдорнинг ўзгаришига (осморегуляция) реакция беради, бундан ташқари, айрим ионлар миқдорини назорат қиладиган махсус тизимлар аниқланган. Масалан, қон миқдорининг камайиши организмда Na+ ушлаб қоладиган вазопрессин ва альдостерон гормонларининг ишлаб чиқарилишини кучайтиради. Қоида Са2‘ миқдорининг кўпайиши кальцитонин ишлаб чиқарилишини кучайтириб, ионнинг суякка ўтиши ва буйраклар орқали ажралишини таъминлайди. Гипокальцемия ҳолати эса паратиреоид гормон секрециясини кучайтиради, бу омил Са2+ нинг суяклардан рзорбция қилинишини таъминлайди ва буйраклар орқали чикарилишини камайтиради. Сутуз гомеостазини таъминловчи аъзо ва тизимлар марказий нерв тизими томонидан назорат қилинади.

[addtoany]