Сувга чўкиш

Сувга чўкиш – бахтсиз ҳодиса. Бунда нафас йўллари суюқлик (одатда, сув) ёки суюқ массалар (балчиқ, лой) билан тўлиши натижасида нафас ва юрак фаолияти қаттиқ бузилади. Сувга чўкиш, одатда, катта сув ҳавзаларида чўмилганда ёки бирор сабабга кўра содир бўлади.

Яхши сузадиган одам ҳам (сувда чўмилиш қоидаларига риоя қилмаса ва эҳтиёт чораларини кўрмаса) чўкиб кетиши мумкин. Узоқ масофага сузиб чарчаш, шунингдек, калла ташлаганда шикастланиш (бошнинг тошга ёки бирор қаттиқ нарсага уриниб кетиши) сувга чўкишга сабаб бўлади. Калла ташлаган одам (калла ташлаш техникасини билмаса) сув юзасга уриниб кетиши туфайли бўйин, кўз, биқин соҳасига зарб етказади, бу эса ҳушдан кетишга олиб келади. Бошнинг ҳавза тубига уриниши бўйин умуртқаларининг синиб кетиши хавфини туширади. Мастлик ҳам сувга чўкишга сабаб бўлиши мумкин, маст одам ўзини идора килолмай, чўмилиш қоидасини бузади. Бундан ташқари, у совунли ёмон сезганлиги учун совқотиб, ҳушдан кетиши мумкин. Офтобда кизиб туриб, бирдан сувга тушиш натижасида ҳарорат кескин ўзгарганда, меъда овқатга тўлиб кетиб, овқат ҳазм бўлиши тезлашганда, сувга бирдан тушиб кўркканда ҳам кишининг ҳушдан кетиши кузатилади.

Сувга чўкишда содир бўладиган ўлим оғир патологик ўзгаришлар – Гипоксия (кислород етишмаслиги) таъсирида юз беради.

Чин, «курук», нафас ва Юракнинг бирдан тўхтаб қолиши (синкопаль) натижасидаги сувга чўкиш фарқ қилинади. Чўкаётган одамнинг ҳаёт учун курашиши чин сувга чўкишнинг энг характерли белгсидир.

«Қуруқ» сувга чўкиш ҳушдан кетиш билан бирга кечади. Бундай ҳолларда одам чўкмаслик учун фаол қаршилик кўрсата олмай, бирдан сув тубига чўкиб кетади. Ҳиқилдоққа озрок миқдорда тушган сув товуш бойламларини спазмга олиб келади ва одам нафас ололмай қолади, лекин сувнинг ўпкага ўтишига йўл қўймайди. Шу боис сувга чўкишнинг бу тури «қуруқ» сувга чўкиш деб аталади. Бунда нафас йўлларида сув бўлмайди, тери ҳам унча кўкармайди, фақат оғиз ва брунда бироз суюқлик бўлади.

Синкопаль сувга чўкишда нафас билан бир вақтда юрак ҳам тўхтайди. Бунда майда Томирлар спазмга учраганидан терининг ранги оқариб кетади.

Сувга чўкишда сувнинг ҳарорати алоҳида аҳамиятга эга. Киши совуқ сувга чўкса, тана ҳарорати тезда пасаяди, бу – организмда моддалар алмашинувининг секинлашишига сабаб бўлади ва унинг кислород танқислигига чидамлилигини оширади. Бунда чўккан одамни тирилтириш эҳтимоли бўлади.

Чўккан одамга ёрдам бериш. Агар одам ҳушидан кетмаган бўлса, уни тинлантириб, ҳўл кийимларини ечиш, баданини қуруқ қилиб артиш, бошқа кийим кийдириш керак; ҳушдан кетган, лекин томири ва юраги ураётган бўлса, нашатир спирт ҳидлатиш, кўкрак қафасини сиқиб турган кийимдан бўшатиш, нафасини яхшилаш учун тилидан тез-тез тортиб туриш лозим. Юрак ва нафас тўхтаган бўлса, организмни тирилтиришнинг оддий усуллари қўлланади. Аввало, иложи борича тезлик билан нафас йўлларидаги суюкликни чиқариб ташлаш лозим; ёрдам бераётган одамнинг букилган тиззасига шикастланган киши корни билан ётқизилади, юқори нафас йўллари ва меъдадан сув оқиб тушиши учун боши пастга осилтириб қўйилади. Сувни чиқариб киргандан кейин дарҳол сунъий нафас олдиришга киришилади (чўккан одамнинг оғзи қум, қусуқ массаларидан тезда тозаланади). Сунъий нафас олдиришнинг кўпгина усуллари орасида «оғидан-оғизга» ва «оғиздан-бурунга» нафас бериш яхши наф беради.

Чўккан одамнинг (қай аҳволда бўлмасин) оёқ-қўлларини ишкалаш, массаж қилиш йўли билан иситиш чоралари кўрилиши лозим.

Барча усуллар чўккан одамни сувдан чиқариб олган заҳотиёқ то шифокор етиб келгунча (қирғоқца, кайикда) бажарилади ёки беморни зудлик билан касалхонага олиб борилади.

Загрузка...