Тер – тер безлари ажратиб чиқарадиган тиниқ суюқлик. Одам тери таркибида 97,5-99,5 % сув, оз миқдорда хлорид, фосфат тузлари ва баъзи бир бошқа моддалар (мочевина, сийдик кислота, креатинин ва бошқа(лар)) бор. Тери юзасида тўпланадиган тер мой безлари ажратган секретга доимо аралашиб кетади. Тер таркиби организмнинг ҳолатига (яъни қон таркибида турли моддалар бўлишига), терлаш даражасига боғлик. Одам бир кеча-кундузда 0,5-1,0 л тер чиқаради. Бу жисмоний ишнинг жадаллиги, ташқи муҳит ҳарорати ва ичилган суюқлик миқдорига боғлиқ. Кўп дори моддалари организмдан тер билан ажралади.
[addtoany]