Тонус

Тонус [юн. tonos – таранглик] (физиологияда) – нерв марказлари, мушак тўқималари ва артериолалар деворидаги мушак толаларининг толиқмай, узоқ вақт қўзғалган ҳолатда бўлиши. Нерв марказлари тонус ида бош ва орқа мия қисмларидан эфферент нервлар орқали импульслар узлуксиз юборилиб, орган ва тўқималарни маълум функционал ҳолатда анчагача сақлайди. Мушаклар тонус ида узоқ вақт таранглашади ёки қисқаради, бунда тананинг мувозанати, скелет мушаклари тонуси, қовуқ, бачадон ва ҳазм аъзолари бўшлиқларининг босими ҳамда қон босими (силлиқ мушаклар тонус и) маълум даражада сақланади. Контрактил ва пластик Т. бор. Контратил Т. да мушаклар, айниқса, скелет мушаклари кескин таранглашади, моддалар алмашинуви кучаяди, энергия сарфланиши ортади. Пластик Т. да мушаклар кучсиз таранглашади ва бу ҳолат узоқ давом этиши мумкин. Моддалар алмашинувининг тезлиги кескин ўзгармайди, кўп энергия сарф бўлмайди, Мушаклар Т. ини бошқаришда узунчоқ миянинг ретикуляр фомацияси, вестибуляр ядролари, мияча ҳамда гуморал омиллардан адреналин, карбонат ангидрид катта роль ўйнайди.

[addtoany]