Тошкент стоматология институти

Тошкент стоматология институти – олий таълим муассасаси. 2013 й. да Хирургик стоматология кафедраси негизида пайдо бўлган ф-т базасида ташкил қилинган. Юз-жағ хирургияси ва стоматологиянинг йирик вакили Туркистон давлат университети тиббиёт факультетининг биринчи декани, хирургик клиниканинг директори ва ташкилочиси бўлган Пётр Порфиръевич Ситковский Хирургик стоматология кафедраси асосчиси ҳисобланади. Унинг ташкилотчилиги 1924 й. юз-жағ хирургияси кафедраси ташкил этилишига асос бўлди. Янги кафедра директори проф. П. П. Ситковский ва тиш врачи ассистети К. Г. Митрофанов бўлган. 1 й. дан сўнг кафедра ўзининг мустақил 10 ўринли клиникасига эга бўлди; 2 й. дан кейин унинг штатига ассистент М. В. Парадоксов қабул қилинган. 1928 й. да доцентлик курси ташкил этилди, 1929 й. дан Л. М. Обухова иш бошлади. 1931 й. П. П. Ситковский соғлиғи туфайли ишдан бўшади ва кафедрани М. В. Парадоксов бошқарди.

1936-1937 й. кафедра базасида тиш шифкорларининг бир йиллик малака ошириш курси ташкил килинди. 1939 й. кафедра эски шаҳар касалхонасида 50 ўринли клиникасига эга бўлди ҳамда ортопедия-травматология ва суяк туберкулёзи ин-тида 15 ўринли юз-жағ хирургияси ва травматология бўлими очилди. 1941 й. Тошкент ш. да катта эвакуация госпиталида юз-жағ хирургияси бўлими ташкил килинди. Кейинчалик 100 ўрнидан 400 тага кенгайтирилган. Юз-жағ бўлими 3 клиник бўлим ва тиш протезлаш секторидан иборат эди.

2-жаҳон урушидан сўнг кафедранинг тарихи нафақат миқдор, балки сифат нисбатда ҳам ривожланди. 1954 й. 3 авг. да даволаш, педиатрия ва санитар-гигиена факультетлари талабларини ўқитиш учун стоматология курси базасида стоматология ф-ти очилди. Стоматология курси ташкил қилингандан бошлаб хирургик стоматологияга оид муҳим муаммолар ҳал килинди: юқори лаб пластикасида бошнинг сочли қисмидан артеризацияланган лахтак олиш, турли усуллар билан бурун пластикаси; мия асосидаги полипни хирургик йўл билан даволашга оид саволларга жавоб топилди. Стоматология ф-ти очилганда 3 хил йўналишдаги кафедрдан фақат хирургик стоматология клиникасда 30 ўринли хирургик клиника мавжуд эди. 1954 й. да клиниканинг шифокорлар таркиби Тошкент тиббиёт ин-тининг битирувчилари билан тўлдирилди. Талабалар учун 1-ўкув йили Тошкент тиббиёт ин-тининг терапевтик ва хирургик стоматология кафедралари учун топширилган консультатив поликлиника биносида олиб борилди.

1959 й. хирургик стоматология кафедраси олдинги бинодан анча катта бўлган онкология биносидан бўшаган бинога кўчирилди. Ўринлар фонди 30 дан 70 гала кўпайди. Бино ҳажми таъмирдан кейин жиҳозланганда 3 та билимни: тоза, йирингли ва жуда катта бўлмаган 10 креслоли поликлиника бўлимини ташкил қилди. Ф-тга талабалар кабули 100 дан 300 тагача кўпайиши натижасида бу база етарли бўлмай қолди. Соғликни сақлаш вазирлигининг буйруғига биноан 1956 й. Тошкент ш. да Тошкент тиббиёт ин-тига ўхшаган 50 креслоли ва 50 ўринли стационарли 4-стоматологик поликлиника ташкил этилди.

1986 й. талабаларнинг сони ошганлиги ва ўқув жараёнини яхшилаш мақсадида 2 хирургик стоматология кафедраси шакллантирилди. 1998 й. дан то II хирургик стоматология кафедраси ёпилгунча унга проф. У. А. Саидкаримова мудирлик қилди.

2005 й. июнда 1- ва 2- Тошкент тиббиёт ин-тлари бирлаштирилиб, Тошкент тиббиёт академияси ташкил қилингач, 2007 й. да соғлиқни сақлашни қайта шакллантириш дастури асосида хирургик стоматология кафедрасида реорганизация бўлди. Шундан сўнг талабалар сафи кенгайиши натижасида ф-т ташкил этилди ва кейинчалик, 2013 й. стоматология ф-тлари бирлаштирилиб, улар негизида Т. д. с. и. ташкил қилиниб, ин-т ўқитувчилар таркиби проф., фан д-ри, фан номзодлари тўлдирилди.