Травматология ва ортопедия институти

Травматология ва ортопедия институти, Ўзбекистон травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институти – Ўзбекистон Соғликни сақлаш вазирлигига қарашли илмий текшириш муассасаси. 1932 й. да Тошкент ш. да Ортопедия, травматология ва суяк сили илмий текшириш институти очилиб уруш даврида ёпилган эди. 1946 й. да ҳез. номда қайтадан ташкил этилган.

Ин-тнинг 200 ўринли касалхонасида 8 клиник (катталар ва болалар ўткир жароҳатлари, компрессион-дистракцион остеосинтез, катталар, ўсмирлар ва болалар ортопедияси, вертебрология, анестезиология ва реанимация) ва 3 илмий бўлим, 9 лаб., клиник ординатура, илмий кутубхона, травматологик тез ёрдам пункти ва бошқа(лар) бор (2015). Ин-т ходимлари катталар ва болаларда суяк чиқишларини жойига солиш, синган суяк бўлакларини улаш (остеосинтез қилиш), жароҳатланган пайлар ва мушакларни тиклаш, шунингдек, йирик бўғимларнинг дгенератив-дистрофик касалликлари, суяк каталиги ва кийшиқлиги, умуртқа жароҳатлари ва касалликлари, болаларда учрайдиган туғма касалликларни даволаш устида иш олиб боради. Ин-т фаолияти М. С. Астров, И. И. Орлов, О. Ш. Шокиров, Н. М. Шоматов ва бошқа(лар) олимлар номи билан боғлиқ.

Мустақиллик йилларида ин-тда йирик бўғимларни эндопротезлаш, тизза бўғими атроскопияси, умуртқанинг реконструкцияси ва транспедикуляр фиксацияси, стерженли остеосинтез каби замонавий даволаш усуллари, компьютерли ва магнит-резонансли томография, ультратовуш текшируви сингари ноёб диагностика усуллари кенг татбиқ қилинди. Шунингдек, оғир жароҳатларда бемор гомеостзидаги ўзгаришлар, остеопороз ва карияларда суяк мўртлиги муаммоси бўйича фундаментал тадқиқотлар ўтказилди, йирик бўғимлар артрзи ва ревматоид артритни ортопедик даволаш, умуртқа ностабиллигини тўғрилаш, болаларда сон суягининг туғма ва патологик чиқишларида реконструктив операциялар, суяклар деформациясини тўғрилаш, калта суякларни чўзиш, сон суяги проксимал қисмининг, узун суяклар диафизининг, болалар тирсак бўғимининг жроҳатларида стабил-функционал остеосинтез қилиш каби долзарб мавзуларда илмий текшириш лар ўтказилади.

Ин-тнинг консультатив поликлиникасида суяк-бўғимлар жароҳатлари ва касалликлари бўйича тиббий маслаҳат ёрдами кўрсатилади. Рентгенология, клиник-биокимё, электрофзиология ва биомеханика лаб. лари замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Ин-тнинг услубий-ташкилий бўлими Ўзбекистонда травматология ва ортопедия хизматининг ҳолатини доимий мониторинг қилади ва такомиллаштириш йўлларини ишлаб чиқади.

Ҳоз. ин-тда 70 дан ортиқ ортопед-олилар, жумладан, 7 нафар фан д-ри ва 35 нафар фан номзоди фаолият юритади. Ин-т кпиниксида 27 нафар олий тоифали шифокор ишлайди (2015). Ин-т илмий тўплам, монография, қўлланма ва оммабоп рисолалар нашр этади, илмий анжуманлар ва амалий семинарлар уюштиради.

[addtoany]