Тромбокиназа

Тромбокиназа, тромбопластин – қон ивишида иштирок этадиган оқсил модда. Протромбинни тромбинга айлантиради. Одам ва ҳайвон организмида учрайди. Турли аъзо ҳужайралари ва қоннинг шаклли элементлари мембраналарида тўпланади. Тўқималар шикастланганда тромбокиназа қонга тушади. Мия ва ўпка тўқималари, айниқса, юқори тромбопластик фаолликка эга.

[addtoany]