Тухум ҳужайра

Тухум ҳужайра, тухум [ovum] – урғочи жинсий ҳужайра (гамета). Т. дан уруғланиш ёки партеногенез натижасида янги организм ривожланади. Ҳайвонларда Т. муртакнинг ривожланиши учун зарур озиқ моддага эга бўлиб, яхши ихтисослашган. Сут эмизувчилар Т. сини рус олими К. М. Бэр(1827) кашф этган. Одатда, Т. бир неча қават пўст билан қопланган. Кўпчилик ҳайвонлар Т. си юмалоқ ёки овал шаклда, баъзан чўзиқ (ҳашаротларда). Ғовактанлилар ва айрим бўшлиқичлилар Т. си доимий шаклда бўлмасдан амёбага ўхшаш ҳаракатланиш хусусиятига эга. Кўпчилик ҳайвонлар Т. си ҳаракатсиз. Т. нинг ўлчами цитоплазмадаги сариқлик миқдорига боғлик. Масалан, паразит пардаканолилар Т. си сариқлик бўлмаганлигидан жуда кичик (6S10 мкм); йўлдошли сут эмизувчиларнинг сариқлик кам Т. си 50 мкм дан (дала сичқони) 180 мкм гача (кўй). Одам ва кўпчилик умуртқасизлар Т. си ўлчами 90 мкм га якин. Захира сариқлик кўп бўлган моллюскалар, инатерилилар, кисқичбақасимонлар Т. лари диаметри 1,4 мм, клоакали сут эмизувчиларники 3,5-4,3 мм, лососсимон баликларники 6-9 мм, тухумини оғзида олиб юрадиган денгиз лаккчалариники 17-21 мм, акулаларники 50-70 мм, товукники 30 см дан ортиқ, туякушники 80 см (пўчоғи билан бирга ўз. 155 см, вазни 1,4 кг га якин). Тухумнинг ўлчами ҳайвоннинг катта ёки кичиклигига боғлиқ бўлмасдан, серпушлилигига тескари корреляцияда бўлади. Одатда, тухумини кўриқлайдиган ҳайвонлар йирик, лекин озроқ тухум қўяди. Насли тўғрисида ғамхўрлик қилмайдиган балиқлар минглаб, баъзан миллионлаб майда (треска 10 млн., диаметри 2 мм дан кичик) тухум қўяди. Лекин муртаги она организмда ривожланадиган йўлдошли сут эмизувчиларда бундай корреляция кузатилмайди – улар бир вақтнинг ўзида бир неча майда тухум қўяди. Тухум 2 қутбли тузилган: анимал кутбдан вегетатив қутб томонга сариқ модда миқдори ортиб боради.

Т. цитоплазмадаги сариқлик миқдорига кўра алецитал, олиголецитал, мезолецитал, полилецитал, сариқликнинг цитоплазмада тарқалишига биноан гомолицетал, телолицтал, центролецитал; майдаланиш тили бўйича голобластик ва меробластик хилларга ажратилади.

[addtoany]