Витамин саноати – тиббиёт саноати тармоғи; синтетик витаминлар, коферментлар ва уларнинг препаратлари (драже, таблетка, капсула, ампула, ғўлак, концентрат ва бошқа(лар)) ҳамда ўсимликлар ва ҳайвонлардан олинган хомашдан витаминли препаратлар ишлаб чиқаради. Витаминлар озиқ-овқат маҳсулотларининг озуқалик қимматини оширади, даволаш амалиётида, шунингдек, чорвачиликнинг маҳсудорлигини кўтариш мақсадларида ем-хашакни витамин билан бойитишда қўлланилади. Собиқ Иттифоқда витамин и. ч. 20-а. нинг 30-й. лари бошларида вужудга келган. Дастлаб табиий хомашёдан витаминли препаратлар олиш ўлаштирилди (қ. Витаминли ўсимликлар). Кейинчалик С ва К3 витаминларини синтетик йўл билан ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 1949 й. дан собиқ Иттифоқ олимлари ишлаб чиққан технология асосида саноат миқёсида бошқа витаминларни ҳам синтез йўли билан олиш ўзлаштрилди (масалан, тиамин – В! витамин). 1955 й. да маълум бўлган барча асосий витаминларнинг синтезлаш схемаси ишлаб чиқилди. Витамин саноатининг кейинги тараққиёти витамин и. ч. нинг синтетик усулларини яратиш ва уларни амалиётга жорий этиш билан боғлик бўлди. Технологик жараёнларнинг характерига кўра бу усуллар табиий маҳсулотдан витамин олишга қараганда анча мураккаб бўлса-да, витаминларни кимёвий соф ҳолда олиш имкониятини беради. Бу эса даволаш амалиётида уларни қўллаш ва чорва концентратларини тайёрлашда витаминларни аниқ миқдорларда қўшишда муҳим аҳамият касб этди. Бундан ташқари, сунъий (синтез) усулда витамин олиш харажатлари табиий хомашёдан витамин олиш харажатларидан анча кам бўлади. Витамин ишлаб чиқарувчи комбинат ва з-длар – ихтисослаштирилган корхоналар ҳисобланади. 90-й. лар бошига кадар Ўзбекистонга тиббиёт мақсадлари ва чорвачилик эҳтиёжлари учун витаминлар ҳамда витамин концентратлари, асосан, четдан келтирилган. Ўзбекистонда Тошкент кимё-фармацевтика з-дида б турдаги витаминлар (В гуруҳи витминлари, аскорбин, аскорбин кислота), «Сурхон Ажанта» қўшма корхонасида В гуруҳи втаминлари ишлаб чиқарилади (2001).
Ривожланган мамлакатларда – АҚШ, Япония, Буюк Британия, Германия, Франция, Швейцария, шунингдек, Польша, Руминия, Венгрия, Болгарияда витамин саноати яхши ривожланган. Мазкур давлатларда витамин ишлаб чиқариш билан кимё-фармацевтика фирмалари шуғулланади.
[addtoany]