Хориоидит

Хориоидит [лот. chorioida – кўзнинг тмирли пардаси] – кўзнинг томирли пардаси яллиғланиши. Бунда, кўз тўр пардаси ҳам зарарланади (хориоретинит). Кўпинча, сил, захм, туғруқдан кейинги сепсис, кўзнинг шикастланиши ва бошқа(лар) оқибатида келиб чиқади. Инфекция томирли пардага қон орқали ўтади. Хориоидитда ўчокли яллиғланиш кузатилади, кейинчалик томирли ва тўр парданинг яллиғланган қисми атрофини учрайди, кўз хиралашади. Касаллик белгиларига қараб даво буюрилади, ўз вақтида олди олинмаса бемор кўр бўлиб қолиши мумкин.

[addtoany]