Ясси оёқ – оёқ панжаси гумбазининг япайиб, текис бўлиб қолиши. Оёқ бўйига ёки энига ясси бўлиши мумкин, гоҳо ҳар иккиси бирга учрайди. Оёқ энига ясси бўлса, унинг таги энига ялпаяди, оғирлик эса оёқнинг 1- ва 5- бармоқларига тушмай, бармоқ тагига, кафт суякларининг бошчасига тушади. Оёқ бўйига қараб ясси бўлса, унинг таги ерга бир текис тгиб туради. Оёқ яссилиги туғма (жуда кам) ёки ҳаётда орттирилган бўлади. Ҳаётда орттиригани кўпроқ учрайди. Асосан, оёқ панжаси мшак-бойлам аппаратининг заифлашиши (масалан, рахит ёки ҳаддан ташқари зўр келиши оқибатида), пойабзалнинг ноқулай бўлиши, маймоқлик, оёқ шикастланиши ёки фалажланиши (кўпинча полиомиелитда) сабаб бўлади. Баъзан касаллик иш кунининг кўп қисмини оёқда тик туриб ўтказадиган кишилар (сартарошлар, сотувчилар ва бошқа(лар))да пайдо бўлади. Касалликнинг дастлабки белгиси: оёқ тез толилди, таги оғрийди, болдир, сон соҳасида ҳам оғриқ сезилади; кейинчалик оғриқ тизза бўгимлари ва белга ҳам тарқалади. Кечқурунга бориб оёқ шишади, кечаси шиш қайтади. Оёқ жуда ясси бўлса, оёқ панжаси узун, ўрта қисми эса сербар тортади.
Ясси оёқ кишилар оёғини кериб, тизза ва чнок-сон бўғимини сал букиб, қўлларни силкиб юришади, уларда кўпроқ пойабзалнинг пошнси ва тагчарми (ички юзаси) ёйилади. Ясси оёқнинг олдини олишда пойабзалнинг оддий ва қулай бўлиши (сиқмаслиги, пошнаси жуда баланд бўлмаслиги) ниҳоятда муҳим.
Болаларда учрайдиган ясси оёқнинг олдини олиш учун уларнинг кад-коматига эътибор бериш, боши ва танасини тўғри тутишга ўргатиш лозим. Оёқнинг мушак ва бойламларни мустаҳкамлашда бадан тарбия ва спорт билан шуғулланиш, шунингдек, ёзнинг иссиқ кунлари тупроқда оёқ яланг юришнинг фойдаси бор. Оёғи ясси кишиларни ортопед шифокор даволайди. Давони иложи борича эрта бошлаган маъқул.
[addtoany]