Заҳарлар

Заҳарлар – организмга таъсир этганда унинг ҳаёт фаолиятини бузиб, ҳаётий хавф остида қолдирадиган моддалар. Тирик организмга таъсир кўрсатадиган барча моддалар, жумладан, дорилар ҳам юқори концентрация ва дозда маълум даражада уни заҳарлайди (қ. Заҳарланиш). Заҳарларнинг организмга таъсир этиш кучи уларнинг кимёвий тузилиши ва физик-кимёвий хоссаларига боғлик бўлишидан ташқари, шу тирик организм тўқималари ва ҳужайраларининг хусусиятларига ҳам боғлик. Заҳарлар организм ҳужайралари билан тўқималарининг таркибига кирган ва тўқималардаги алмашинувда канашадиган моддалар билан кимёвий реакцияга киришиб, таъсир этади. Ҳужайра протоплазмасининг оқсил структурасини емирадиган моддалар (масалан, кучли кислота ва ишкорлар, юқори концентрацияли тузлар) ҳеч истисносиз барча тирик ҳужайраларни ҳароб қилади. Моддалар алмашинувини бир маромда таъминловчи фермент тизиимларни боғлайдиган ёки емирадиган заҳарлар хавфлироқдир. Заҳарлар ўсимлик, ҳайвон, минерал ва кимёвий синтез маҳсулотларига бўлинади. Баъзан жониворлар (илонлар ва бўғимоёқлилар – ари, асалари, қорақурт, чаён ва ҳ. к.) Ушбу моддаларнинг аксариси оқсил структуралидир. Ўсимлик заҳарлар ига, асосан, алкалоидлар киради, улардан аконитин (парпи), мускарин (мухомор), никотин (тамаки барглари), анабазин (итсигек), атропин (беллдонна), физостигмин (калабар дуккаги) кўпроқ заҳарли. Баъзи ўсимлик гликозидлари, айниқса, юракка таъсир этадиган гликозидлар, масалан, дигитоксин (дигиталис гликозиди), строфатин ва бошқа(лар) ҳам юқори концентрацияда заҳарлдир. Патоген Микроорганизмлар чиқарадиган ва касалликка сабаб бўладиган токсинлар ҳам заҳарлар ҳисобланади. Бу моддалар одам ва ҳайвон организмига турли йўллар билан, асосан, ҳазм ва нафас аъзолари, қисман тери орқали киради. Турмушда заҳарланишга сабаб бўладиган заҳарларнинг аксариси организмга овқат билан киради. Бундай заҳарларга микробларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўладиган ботулотоксин колбаса заҳари (қ. Ботулизм), заҳарли замбуруғлар, заҳарли ўсимликлар (бангидевона, белладонна) мевалари ва тугунакларида учрайдиган моддалар киради, Заҳарли ўсимликлар гоҳо яйловдаги молланинг заҳарланишига сабаб бўлади. Ёнилғи газларнинг чала ёйиш жараёнида ҳосил бўладиган ис гази хавфли заҳарли газ ҳисобланади. Касбга алоқадор заҳарлар, яъни саноатда ва қишлоқ хўжалиги да ишлатиладиган зарарли кимёвий моддалар ҳам бор. Саноатдаги заҳарли моддаларга қўрғошин, симоб, мис, маргумуш бирикмалари, анилин, бензол, водород сульфид ва бошқа(лар) кўпгина учучан органик моддалар; қишлоқ хўжалиги да ишлатиладиган заҳарли моддаларга гербицидлар, дсфолианлар, пестицидлар ва бошқа(лар) киради. Организмнинг ҳаёт фаолиятида ишланиб чиқадиган, аммо касаллик натижасида организмдан чиқиб кетмайдими моддалар (масалан, уремияда азотли танлайдилар) ҳам заҳарлар дир.

Заҳарлар организмдан буйраклар, ичак, ўпка орқали, баъзилари эса қисман тер, сут билан чиқиб кетади.

[addtoany]