Иммун зардоблар

Иммун зардоблар – бирор антиген билан иммунланган одам ва ҳайвонлар қонидан олинадиган ва таркибида шу антигенга хос анттелоларн бўлган зардоблар. Иммун зардоб, одатда, сунъий иммунланган ҳайвонлар (қуён, от, денгиз чўчқалари) қонидан (қ. Иммунлаш) ёки баъзи юқумли касалликлар билан оғриб ўтган кишилар қонидан олинади. Иммун зардобларнинг ҳимоя ва даво хусусиятлари улар таркибида махсус бирикмалар – касаллик қўзғатувчи омилларни топа олиш (уларга нисбатан махсус сезувчанлиги бор) ва зарарсизлантириш хусусиятига эга бўлган антителолар борлигига асосланган (қ. Иммунитет). Ёт оқсили бор ҳар қандай агентнинг киришига жавобан одам ёки ҳайвон организмида антителолар ҳосил бўлади ва унинг қон зардобида узоқ вақт, баъзан, умрбод сақланади. Баъзи юқумли касалликлар билан оғриган одамларнинг бир умр ушбу касаллик билан қайта касалланмасликларининг боиси шунда. Диагностика (серодиагностика) ва даво-профилатика (серопрофилактика, серотерапия) мақсадида қўлланиладиган иммун зардоблар мавжуд. Организмга бундай зардоблар юборилганда пассив имменитет ҳосил бўлиб, у маълум муддат (2-4 ҳафта) сақланиб туради. Шуни назарда тутиб, инфекцион касаллик (масалан, қизамиқ) билан оғриган беморга яқин юрган кишиларни касалликдан сақлаш мақсадида иммун зардоблар билан эмланади. Бу зардоблар бўша, қоқшол, ботулизм ва ҳ. к. ни даволашда, шунингдек, илон, ари, баъзи ҳашаротлар чакканда ва бошқа(лар) ҳолларда қўлланилади. Зардоб таркибидаги атителонинг табиатига қараб антитоксик, антбактериал, антивирус ва илон заҳарига қарши иммун зардоблар фарқланади. Кейинги йилларда антилекоцитар зардобларнинг кашф этилиши ва уларни тиббиёт амалиётида қўлланилиши аъзо ва тўқималарни кўчириб ўтказишда донор ва рципиентни аниқлаш, шунингдек, иммуногентика масалаларини ўрганиш имконини берди. Иммун зардоблар юборилгандан кейин баъзан шок ва зардоб касаллиги рўй бериши мумкин. Бунинг олдини олиш учун иммун зардобни юборишдан олдинроқ (15-30 дақиқа, баъзан 1-2 кун илгари) унинг озрок миқдори юбориб кўрилади.

[addtoany]