Миокард инфаркти касаллиги, белгилари ва аломатлари, давоси

Миокард инфаркти – юрак ишемик касаллигининг ўткир хуружи бўлиб, юрак тож томирлари орқали қон юрак мушакларига оқиб келиши таққа тўхташи ёки ута кам келиши оқибатида юзага келади. Оқибатда юрак мушакларининг бир қисми емирилади, яни некрозга учрайди, кейинчалик шу жойда чандиқ билан ҳосил бўлади. Чандиқ хосил бўлган жой ўз функцияларини бажара олмай қолади.

Miokard infarkti

Юрак тож томирлари, тромб яъни қуйилиб қолган қон лахтаси билан тамомам беркилиб қолиши бу касаликка олиб келади. Кўпинча атеросклероз касаллигида ҳам, томирлар мўртлашиб қолади ва томир ичи ёғ пилакчалари билан тўлиб қолади. Бу холатда ҳам миокард инфаркти хавфи ошади.

Миокард инфаркти белгилари

  • Юрак соҳасида нитроглицерин дориси билан қолдириб бўлмайдиган оғриқ хуружи.
  • Оғриқ тўсатдан юзага келади, жуда тез кучаяди, бемор қора терга тушади, нафаси бўғилади, қусади, ўқчийди, ҳолсизланади.
  • Гоҳо инфаркт оғриғи юракда эмас, балки чап қўл ёки елкада, қоринда гоҳида пастки жағда пайдо бўлади.
  • Инфаркт чоғида гўё юракни биров кучли қўл билан сиқаётгандек туюлади.
  • Оғриқ хуруж қилганда кўпинча ўлимдан қўрқув, даҳшатга тушиш ҳисси пайдо бўлади.

Касалликнинг ўткир даври ўртача ўн кун давом этади. Айнан мана шу даврда инфарктнинг даҳшатли асоратлари юзага келиши мумкин. Юрак мароми бузилади, турли хил юрак нуқсонлари авж олади ва ҳоказолар. Шу боис, инфарктнинг биринчи аломатлари пайдо бўлгандаёқ, бемор дарҳол касалхонага ётқизилади. Муолажа фақат касалхонада давом этиши керак. Прогноз инфаркт шаклига боғлиқ – йирик ўчоқли (некроз катта зонаси) ёки кичик ўчоқли (некроз кичик майдони) боғлиқ. Шунингдек, асоратларнинг бор ёки йўқлигига қаралади.

Юрак атрофида оғриқ хуружини 20–30 дақиқа ичида қолдириб бўлмаса, «тез ёрдам» чақириш зарур.

Миокард инфарктида текширувлар

Электрокардиографик текшириш ва қонда специфик ферментлар аспартатаминотрансферазалар (АСТ), креатинфосфокиназлар (КФК) тўпланишини аниқлаш миокард инфаркт ташхиси учун асосий маъно касб этади. Шубҳа қилинган ҳолларда эхокардиолография, юракнинг радиоизотопик (сцинтиграфияси) ёки рентгенологик (коронарография) текширувлари ўтказилади.

Миокард инфаркти давоси

Биринчи ёрдам. Энг аввало кўкрагида оғриқ бор одамга осойишталик керак. У каравотга бошини хиёл (салгина) кўтариб, қулай жойлаштирилади ва унинг нафас олишини қийинлаштираётган кийим тугмалари ечилади, тоза ҳаво йўли очиб қўйилади. «Тез ёрдам» келгунига қадар беморга нитроглицерин ҳапдориси (0,0005 гр.) тили остига қўйилади. Бундай ҳолларда валидолнинг кучи етмайди. Миокард инфаркт деб гумон қилинган барча беморларни тезкор терапия бўлимига ётқизиш зарур бўлади. Беморни олиб кетишда албатта замбилдан фойдаланиш шарт.

Муолажа қанча тез бошланса шунча яхши, зеро баъзида инфарктнинг авж олишини дори дармонларни ўз вақтида бериш ёки жарроҳлик амали билан тўхтатиб қолиш ҳам мумкин.
Касалхонада даволаш юрак томирлари ўтказувчанлигини (қисман) тиклашга қаратилган. Ва тромбларни эритиб юборувчи, миокард қон таъминотини яхшиловчи дори воситаларидан, аритмияга қарши ва оғриқни босувчи препаратлардан фойдаланган ҳолда томир терапияси курсини ўташни ўз ичига олади.

Касалликдан кейин ребилитация

Инфаркт содир бўлгандан кейин реабилитация – беморнинг соғлиғи ва меҳнатга қобилиятини тиклаш катта аҳамиятга эга. Унинг муддати ва ҳажмини танлаш мутлақо ихтиёрий. Бироқ беморни касалхонадан чиқариб юборгандан кейин у поликлиникада (уйда) ёки санаторияда ниҳоясига етказилади. Жисмоний фаоллик, парҳезга риоя қилиш, шифокор тайин қилган дорилар (миокард метаболизмини яхшиловчи антитромбоцитар) ни ичиб туриш катта аҳамиятга эга.

Парҳез. Жавдар ва ҳар қандай янги ёпилган нон, янги соғилган сут, оқ бош карам, бодринг, дуккаклилар, узум шарбати, газланган ичимликлар ва ичакда қулдираш, ел тўпланиши ва қорин дамланишини келтириб чиқарувчи бошқа маҳсулотлар истисно этилади.
Ётиб даволаниш билан боғлиқ ич қотиш профилактикаси учун ҳар овқат еганда ҳаракат фаолиятини ва ич юришини кучайтирувчи маҳсулотларни қўшиш керак(лавлаги, сабзи, олма пюрелари, қайнатмалар, туршаклардан қилинган шарбатлар, лавлаги, сабзи, ўрик шарбатлари, қатиқ ва ҳоказолар).
Инфарктнинг ўткир вақтида юракка зўр келишини камайтириш учун ош тузи ва эркин суюқликни чеклаш керак. Уларнинг миқдори соғайиб бориш баробарида ва тескари таъсирлар йўқолганида артериал гипертензия, юрак етишмовчилигида орттириб борилади.

Ош тузини профилактик ёки шифобахш тузга алмаштирса бўлади. Овқатда ёғлар (мол ёғи ва кулинария ёғи)ни, холестерини жуда юқори бўлган маҳсулотларни, хусусан ёғ алмашинувида бузилиш сезилганда, чеклаш керак. Парҳезга ўсимлик ёғини қўшган маъқул.
Юракка ошқозоннинг кескин қисқаришлари рефлектор таъсири бўлмаслиги учун жуда иссиқ ва жуда совуқ овқатни емаслик керак. Соғайиш даврида уй ёки санатория шароитида тўйимли овқатларни кўпайтириб борилади. Парҳездан мақсад, атеросклероз ва юрак ишемик касаллигининг иккиламчи муолажаси. Ёғ ва углевод алмашинувини яхшилаш, артериал босим, тана вазнини меъёрлаштиришдир.

Табиий воситалар ёрдамида касалликни даволаш

Халқ табобати рецептлари (дамламалар)
Дўлана гуллари, учбарг пахта япроқлари, дорибоп қашқарбеда гиёҳи, ўрмон ертутлари – 10 гр дан. Дорибоп календула гуллари, қалампир, ялпиз япроқлари, шивит меваси, оддий ойболдарғон япроқлари – 5 гр дан 6 гр тўпламни 300 мл қайнатилган сувга солинади. Сўнг сув ҳаммомида 10 дақиқа иситилади, иссиқда 1 соат тиндирилиб, сузғичдан ўтказилади. Иссиқ ҳолида овқатдан 20 дақиқа олдин, кунига 3 маҳал стаканнинг учдан бирича ичилади.

Қизил дўлана стаканнинг 1/3 ча ичилади.
Қизил дўлана мевалари, доривор валериана илдизи, доривор қашқарбеда гиёҳи, йўнғичқа япроқлари, лабазник гиёҳи, доривор лимонўт япроқлари, атиргул япроқлари, қизилбарг япроқлари – тенгма-тенг миқдорда олинади. Тўпламнинг туйилган 7 гр ини 250 мл сувга солиб, сув ҳаммомида ёпиқ идишда, 15 дақиқа иситилади. Сўнг иссиқ жойда 2 соат тиндирилиб, сузғичдан ўтказилади. Овқатлар оралиғида кунига 4 марта стаканнинг тўртдан бирича ичилади.

Similar Posts

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan