Веналар варикоз кенгайиши касаллиги, сабаблари ва даволаш усуллари

Варикоз касаллиги ҳақидаВеналарнинг варикоз кенгайиши – оёқлар тери ости яъни юза веналарининг кенгайиши, клапанларнинг яроқсизлиги ва веноз қон оқишининг бузилиши сабабли келиб чиқади. Бирламчи варикоз кенгайиш юзаки вена деворлари заифлиги, вена қопқоқларининг нуқсонлари билан боғлиқ. Бир қанча бошқа касалликлар ва жараёнлар семириш, ҳомиладорлик, узоқ муддат тик туриш, бириктирувчи тўқиманинг туғма заифлиги бу касалликнинг ривожланишига имкон беради. Иккиламчи варикоз кенгайиши чуқур веналар ўтказувчанлигининг бузилиши муносабати билан (тромбоз, вена клапанлари етишмовчилиги, вена деворларини туғма заифлиги ва ҳоказо) веноз кон оқишининг бузилиши натижасида юзага келади.

Варикоз касаллиги белгилари

  • Варикоз касаллигида веналар кенгайиши пайдо бўлгунига қадар оғир оёқлар деб аталадиган синдромни пайқаш мумкин – кечки пайтларга бориб бемор оёқлари шишади, оғрийди, киши ўзини чарчагандай ҳис қилади.
  • Томир юлдузчалари (телеангиоэктазиялар) – унча катта бўлмаган томирчалар тўрлари пайдо бўлиши мумкин.
  • Асосий белгиси – тери орасидан шишган, сер тугун, кўриниб турган веналар бўлиб, тери сиртига ирғиб чиқади.
  • Сўнгги босқичларда тери рангининг ўзгариши, веналар атрофидаги терида ҳам, веналарнинг ўзида ҳам шамоллашнинг ривожланиши (тромбофлебитлар), варикоз тугунчалардан қон кетиши кузатилади, яхши битмаган яралар пайдо бўлади.

Энг хавфли асоратлари:

  • ўткир тромбофлебит;
  • варикоз тугунининг ёрилиб қон кетиши
  • трофик яралар.

Варикоз касаллиги давоси

Шифокорга қачон мурожаат қилиш керак? Касалликнинг дастлабки аломатлари пайдо бўлганда шифокорга (қон томир жарроҳига) мурожаат қилиш керак. Фақат бошланғич паллалардагина варикоз касаллиги ривожланишининг олдини олиш мумкин.

Ташхис қўйиш учун умумий шифокор кўриги ва одатдаги таҳлиллар буюришдан ташқари, веноз қон айланишининг ҳолати текширилади. Касаллик сабабларини аниқлаш ва тўғри даволаш учун чуқур веналар ўтказувчанлигини текшириш ва вена клапанлари фаолиятини аниқлаш катта аҳамият касб этади.

Шу мақсадда турли усуллар қўлланади. Ултратовуш текшируви (допплерография, дуплекс сканерлаш), рентгеноконтраст флебография ва ҳоказо.

Варикоз касаллигини даволаш томир жарроҳларининг (флебологлар) вазифасига киради, улар айни вақтда беморни қандай даволашни ҳал этишади. Жарроҳсиз муолажа (склерозловчи терапия, хирургик операция) касаллик ривожланишининг чўзилишига сабаб бўлиши мумкин, холос, бунда варикоз веналарини йўқотишга эришиш жуда қийин кечади.
Варикоз касаллигини даволашнинг консерватив усуллари ҳам бор. Улар, асосан, касаллик ривожланишининг илк босқичларида самара беради. Бунда дори воситалари билан биргаликда компрессион муолажа ҳам қўлланилади.

Мутахассис махсус тиббий буюм танлайди (махсус чулки, колгот, голф), уни ҳар доим кийиб юриш керак. Тиббий кийимни танлаш ва ундан фойдаланиш бемор хоҳишига кўра амалга оширилади. Жарроҳлик муолажаси
Склерозли муолажа варикоз веналарга махсус дориларни киритишдан иборат. Яъни, веналар олиб ташланмайди, балки махсус модда билан «елимлаб ёпиштирилади». Аслида бу – жуда ингичка игна билан муаммоли жойга шунчаки укол қилишдир. Одатда бошқа усуллар билан биргаликда қўлланилади (компрессион муоалажа, флебектомия ва ҳоказо).

Варикоз касаллиги муносабати билан жарроҳлик воситаси веналарни олиб ташлаш (флебектомия)дагина эмас, балки вена клапанларини даволашда ҳам (тикловчи операция) қўлланади. Игна санчиш орқали бажариладиган кичик инвазив аралашуви каби (эндоскопик флебектомия, электрокоагуляция ва ҳоказо) очиқ жарроҳлик амалиёти ҳам қўлланади.
Жарроҳлик муолажаси ёки склерозлаштирилгандан кейин 4–6 ой мобайнида чўзилувчан докалар ёки тиббий кийимлар кийиб юриш тавсия этилади.

Касалликни даволашда табиий воситалар

Халқ табобати рецептлари (дамламалар).
Каштан гуллари – 0,5 л ароққа 50 гр солинади. Иссиқ, қоронғи жойда 2 ҳафта тиндирилади, ҳар куни чайқатилиб, докадан ўтказиб турилади. 3–4 ҳафта давомида кунига 3–4 марта 30–40 томчидан ичилади. Настойкани уйқу олдидан кенгайган венали териларга суртилади.

Қичитқи ўт япроқлари – бир ош қошиғи бир стакан қайнаган сувга солиниб, сўнг 30 дақиқа тиндирилгач, докадан ўтказилади, овқатдан бир соат кейин кунига 3 маҳал бир стакандан
ичилади. Қичитқи ўт япроқлари солинган дамламани касалликнинг бошланғич палласида ичилади, айниқса, оёқни настойка билан ванна қилинса, бу фойдали, уни тайёрлаш
сиртдан қўлланадиган дорилар рецептларида келтирилган.

12 та каштанни қоқ иккига бўлинади ва 3 л қайнаган сув қуйилади, 200 гр шакар қўшилади ва совугач, пичоқ учида хамиртуруш ташланади. 10 кун тиндирилиб, сузғичдан ўтказилади ва кунига 3–4 маҳал бир стакандан, овқатдан 15 дақиқа олдин ичилади. Муолажа муддати 3–4 ой. Навбатдаги ачитқи 3 кун тиндирилади. Каштанлардан 3–4 марта фойдаланса бўлади.

Халқ табобати рецептлари (суртмалар)

Каштан пўсти бўлиши эҳтимол тутилган ҳолат. Биринчидан (уруғ пўсти) қайнатмасидан оёқдаги оғриқларни йўқотишда, болдир мушакларининг тунги томир тортишларида фойдаланилади. 100 гр пўстлоқ уруғ пўстидан ванна тайёрлаш учун 2 л сув қуйилади, паст оловда 15 дақиқа қайнатилади, 4 соат тиндирилиб, сузғичдан ўтказилади. Муолажа вақти
15 дақиқа, бир курс муолажа муддати 10 кун, кунора бажарса ҳам бўлади. Оёқ ваннаси учун ботқоқ ўсимлиги настойкаси (димламаси) қуйидагича тайёрланади: 100 гр қуруқ ўтга 2 л қайнаган сув солиниб, тиндирилади, сузғичдан ўтказилади. Ванна ҳар куни ёки кунора қилинади, қичитқиўт настойини ичиб, муолажа бирга олиб борилади. Амал муддати 15 дақиқа, муолажа муддати – тузалгунча.

200 гр асалга бир ош қошиқ йирик туз аралаштирилади. Аралашма касал веналар бўйлаб оёқ терига юпқа қилиб суртилади. Пергамент қоғоз ёпиб (целлофандан фойдаланиш тавсия этилмайди), дока билан ўралади. Компресс икки кун сақланади, кейин бир кун дам берилади. Муолажа муддати – 9 кун.

Сувли ва пишган помидор майда қилиб тўғралади ва қаттиқ шамоллаган веналарга ёпиштириб чиқилади, устидан дока билан енгил боғлаб қўйилади. 3–4 соатдан кейин янги помидор тўғрамлари билан алмаштирилади.

Similar Posts

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan