Агнозия [юн. а – инкор қўшимчаси, gnosis – билиш] – фаҳмлаш, тушуниш қобилиятига эга бўлмаслик. Бунда бемор сезги аъзолари билан нарсаларни идрок қила олмайди. Бош мия катта ярим шарлари пўстлоғининг баъзи қисмлари зарарланганида кузатилади. Кўриш, эшитиш, тактил сезги агнозияси ва бошқа(лар) мавжуд. Кўриш агнозиясида бемор сўзларни ўкий олмайди, рақамларни танимайди. Эшитиш агнозияси (руҳий карлик) да таниш товушлар (паровоз овози, қўнғироқ жаранги, сувнинг шовуллаши ва ҳ. к.)ни бемор аниқлай олмайди, шунингдек, айтилган сўзларнинг маъносини англамайди. Тактил сезги агнозиясида бемор ўзи ушлаб турган нарсанинг нима эканлигини айтиб беролмайди ва ҳ. к.