Беланги

Беланги, бел оғриғи, люмбаго – белнинг тўсатдан қаттиқ оғриб қолиши. Асосан, оғир юк кўтариш ёки кескин ҳаракат қилиш туфайли умуртқа поғонаси мушакларига ҳаддан ташқари зўр келганда рўй беради. Умуртқа поғонаси бойламларининг чўзилиши, орқа мия илдизларининг кисилиши ва организмнинг қаттиқ совуқ кетиши ҳам белангига сабаб бўлади. Шунингдек, ревматизм бўлган беморларда ёки умуртқалараро тогайларнинг нуқсонлари оқибатида ҳам рўй беради. Белангида аксари белнинг бир томони оғриб, бироз жисмоний зўриккада, ҳаракат қилганда, йўталганда, аксирганда кучаяди. Бел босиб кўринганда безиллаб туради, бемор каддини кўтара олмай қолади. Оғриқ, одатда, бир неча соатдан 4-5 кунгача тутади. Бел оғриғи тутганда текис ва қаттиқ ўринда қимирламай ётиш ва шифокор тавсиясига биноан оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши дори-дармонлар қабул қилиш, малҳамлар билан илаш, горчичник қўйиш тавсия этилади. Оғриқ бироз камайгач физиотерапия буюрилади. Белангининг олдини олиш учун жисмоний зўриқиши, кескин ҳаракат қилишга, организмнинг қаттиқ совуккотишига йўл қўймаслик ва унга сабаб бўладиган омилларни вақтида бартараф этиш зарур.

[addtoany]