Бронхит

Бронхит – бронхлар (асосан, шиллиқ пардасининг яллиғланиши. Нафас аъзоларининг кўп учрайдиган касалликларидан бири. Бронхит ўткир ва сурункали бўлади. Касалликни, кўпинча, пневмококклар, гемолитик стрептококклар, стафилококклар, грипп вируси, Фридлендер таёқчаси ва бошқа(лар) келтириб чиқаради. Совукктиш, спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш, тамаки чекиш, баъзи кимёвий моддлардан сурункали заҳарланиш; юқори нафас йўлларида инфекция ўчоғи борлиги (синусит, гайморит) ҳам ўткир касаллик ривожланишига шароит туғдиради. Касаллик қуруқ йўтал, тўш атрофида оғриқ, юқори нафас йўлларининг ўткир яллиғланишига хос ўзгаришлар, тумов билан бошланиб, кейин яллиғланиш бронхларга тарқалади, мушаклар кақшаб оғрийди, кўкрак соҳасида қисилиш ҳис қилинади, йўтал дастлаб қуруқ бўлиб, кейин балғам ажралади, тана

ҳ-рати кўтарилади, грипп билан оғриган беморларнинг лабларига учуқ тошади ва бошқа(лар) Орадан бир неча кун ўтгач, касаллик батамом тузалди, баъзан чўзилиб кетиб, сурункали бронхитга айланиши мумкин. Ўткир бронхит болалар ва кемаларда оғир ўтиб, унга ўпка яллиғланиши (зотилжам) қўшилиши мумкин.

Сурункали бронхит нафас аъзоларининг энг кўп тарқалган касалликларидан. Кўпроқ эркакларда кузатилади. Сурункали бронхит бирламчи ва иккиламчи бўлиши мумкин. Бирламчи сурункали бронхитда бронхларнинг диффуз ўзгаришлари кузатилади. У бронх-ўпка ва бошқа(лар) аъзоларнинг касалликларига боғлик бўлмайди. Иккиламчи сурункали бронхит эса бронх-ўпка ва бошқа(лар) тизим касалликлари (сил, бронхоэктатик касаллик, сурункали пневмония, уремия, қон айланиши етишмовчилиги ва бошқа(лар)) натижасида келиб чиқади. Яллиғланиш хусусиятига кўра сурункали бронхит катарал ва йирингли бўлади. Белгилари: беморни йўтал тутиб, шилимшиқ йиринг аралаш балғам ажралади, ҳансирайди, унинг дармони қуриб, салга толиқади, ҳарорати кўтарилади, кўп терлайди, ишлаш қобилияти пасаяди. Катарал бронхитда, кўпинча, эрталаб жисмоний машкдан сўнг йўтал пайдо бўлиб, балғам ажралади. Касаллик йил фаслига қараб тез-тез қўзиб туради. Касаллик енгил кечганида бемор уйда ёки кундузги стационарда даволанади. Ўрнидан турмай ётиш, бекаму кўст овқатланиш, илик ичимликлар (малина мураббоси солинган чой, минерал сувли сут ва бошқа(лар)) ичиш, оёқларга ванна қилиш беморнинг аҳволини бироз енгиллаштиради. Касаллик қўзиган пайтда этиотроп ва патогнетик даво қўлланилади. Беморни касалхонага ётқизиш керак. Вақтида ва тўғри даво қилинса, бемор батамом тузалиб кетади, акс ҳолда, ўпка эмфиземаси, бронхоэктазия, юрак етишмовчилиги каби асоратлар қолдириши мумкин. Даво гимнастикаси, очиқ ҳавода кўпроқ сайр қилиш тавсия этилади. Яллиғланиш авж олган даврда овқатда витамин ва оқсиллар мўл бўлиши керак, чунки балғам кўп ажралганда организм кўп оқсил йўқотади. Юқумли касалликлар, айниқса, гриппнинг олдини олиш, и. ч. да чангни йўқотиш, тамаки чекишни тақиқлаш, организмни чиниктириш, сув муолажалари бронхитнинг олдини олиш чораларидир.

Загрузка...