Чипқон, фурункул – соч халтачаси (фоликула) ва атрофидаги ёғ бези ҳамда тўқималарининг ўткир йирингли некротик яллиғланиши. Стафилококклар кўзғатади. Терида ёғ ва тер ажралишининг кучайиши, авитаминоз, моддалар алмашинувининг бузилиши, тозаликка ва шахсий гигиенага риоя қилмаслик, терининг тирналиши, чақаланиши чипқонга сабаб бўлади. Чипқон терининг тукли қисмида, кўпинча, бўйин (энса соҳаси), юз, бел, думба, сон ва бошқа(лар) жойларга чиқади.
Чипқон ҳар хил катталикда бўлиши мумкин. Дастлаб думалоқ, конуссимон, қизғиш тугунча юзага келиб, теридан кўтарилиб чиқади, безилаб оғрийди, атрофидаги тўқималар шишади. Агар лаб, қовоқ каби ёғ кўп йиғиладиган соҳада пайдо бўлса, атрофи жуда шишиб кетади, ҳатто бемор оғзи билан кўзини ололмай қолади, қаттиқ оғрийди. Касаллик секин-аста авж олади; дўмпайиб турган тугунча 3-4 кундан сўнг катталашиб яллиғланади, ўртаси йиринг болайди, кейин кўкимтир тусга киради, йиринг кўпайиб, чипқон уч беради ва ёрилади. Ёрилган ердан бироз йиринг чиқиб, яра пайдо бўлади. Яра ўртасида соч ва унинг атрофидаги туқималардан иборат чипқон «ўлиги» кўриниб туради; 2-3 кундан кейин яра катталашиб, ичидан қон аралаш йиринг чиқади. Бу вақтда оғриқ камайган.
18 – Тиббиёт энциклопедияси
Чипқон атрофидаги шиш ва яллиғланиш аломатлари анча пасайган бўлади. Кейинчалик Ч. «ўлиги» бутунлай чиқиб, яра чандиқланиб битади. Чипқоннинг, айни вақтда, кўплаб тошиши фурункулёз дейилади. Маҳаллий ва умумий фурункулёз фарқ қилинади. Маҳаллий ёки чегараланган фурункулёз, асосан, терининг маълум бир қисми (кўпинча бўйин, бел, думба соҳасида) да учраб, санитария-гигиена қоидаларининг бузилиши, Ч. ни ўз вақтида даволамаслик ёки нотўғри даволаш натижасида вужудга келади. Умумий ёки тарқоқ фурункулёз терининг анчагина қисмини эгаллайди, бунга, кўпинча, моддалар алмашинувининг бузилиши (диабет, колит, неврит, анемия ва бошқа(лар)), гиповитаминоз (А, В, С), тузук овқатланмаслик, оғир инфекцион ёки сурункали касалликлар, бирдан совқотиш, иссиклаб кетиш, шунингдек, жисмонан тлиқиш, нерв тизими фаолиятининг бузилиши ва бошқа(лар) сабаб бўлади.
Чипқон ва фурункулёзни мутахассис шифокор даволайди; даво касаллик босқичи, ўрни ва танада тарқалишига қараб олиб борилади. Чипқонни ҳар ким ўз билгича ситиши ярамайди, акс ҳолда, оғир асоратлар юзага келиши мумкин. Чипқон ёки фурункулёз чиққанда ҳаммомга тушиш, шунингдек, душ, ванна қабул қилишга рухсат этилмайди; врач тавсияси бўйича дезинфекцяловчи ванна (марганцовка билан) қилиш мумкин.
Парҳез сақлаш, хусусан, аччиқ, шўр овқатлар ва ширинликларни чеклаш, сервитамин овқатлар тавсия этилади. Чипқонга даво қилинганда аввало унга сабаб бўлган асосий касалликни даволаш лозим.
[addtoany]