Дуоденостаз

Дуоденостаз – ўн икки бармоқ ичак (қ. Ингичка ичак) ҳаракат фаолиятининг бузилиши. Бунда ичакка суюқ бўтқага ўхшаш овқат луқмаси (химус) туриб қолади. Ўн икки бармоқ ичак йўлининг механик сабабларга кўра қисман тўсилиб қолиши (яллиғланиш, ўсма ва ҳ. к. туфайли), унда нерв таъминотининг бузилиши ва бошқа(лар) сабаб бўлади. Меъда ва ичак соҳасида оғриқ, айниқса, овқат истеъмол қилгандан сўнг кўнгил айниши, қусиш кузатилади. Рентгенологик, фиброскопик, монометрик ва бошқа(лар) текширишлар асосида ташхис қўйилади. Касаллик, асосан, жарроҳлик йўли билан даволанади.

[addtoany]