Ҳид билиш нерви [nervus olfactorius] – бошмия нервларининг 1-жуфти. Ҳидлов рецептор ҳужайраларининг ўсимталари (аксонлар) дан ҳосил бўлади (қ. Ҳид билиш аъзолари). Бу ўсимталар ўта нозик нерв толаларига киради. Сут эмизувчиларда (бошқа умуртқалилардан фарқли) ҳид билиш нерви яхлит бир тутам бўлмай бир неч-та ҳидлов ипчаларини ҳосил қилади. Бу толалар ғалвирсимон суяк кўндаланг (илма-тшик) пластинкасининг тешикларидан ўтиб, бурун бўшлигига киради ва шиллиқ қаватга тарқалади. Ҳид билиш нервининг ҳид қабул қилувчи рцепторлари буруннинг шиллиқ қаватида жойлашган.
[addtoany]