Ичак шираси

Ичак шираси – ичак шиллиқ пардасининг безларидан ажралиб чиқадиган ҳазм шираси; рангсиз ёки оч сариқ суюқлик, ишқорий хусусиятга эга. Овқатнинг ичак деворига таъсир этиши натижасида ва баъзи кимёвий моддалар таъсирида вақт-бевақт ажралиб туради. Бир суткада 2,5 л гача ичак шираси ажралади; у қуюқ ва суюқ қисмлардан иборат бўлиб, каталитик фаолликка эга. Ичак шираси таркибида карбонсув, ёғ ва оқсилларни парчалайдиган 20 дан ортиқ турли ферментлар: аминополипептидаза, дипептидза, липаза, нуклеаза, амилаза ва бошқа(лар) бор. Ингичка ичак шираси овқатни ҳазм қилишда катта аҳамиятга эга.

[addtoany]