Иммунопрофилактика

Иммунопрофилактика [иммунитет ва профилактика] – амалий иммунологининг бир бўлими. Иммунитет ҳосил қилиш учун организмга вакцина, иммун зардоб, гама-глобулин каби иммунологик препаратлар юбориб, инфекцион касалликларнинг олдини олиш. Полиомиелит, дифтерия, қоқшол, қизамиқ, сил, ич терлама, вирусли А ва Б гепатит каби инфекцион касалликларга қарши эмлаш. Одамнинг вирус инфекциясига қарши вакцина топиш иммунопрофилактика олдида турган муҳим вазифалардан биридир.

Загрузка...