Инфильтрат

Инфильтрат [лот. in – ичига ва filtratus – сизилиб тўпланган] – патологик жараён; одам ва ҳайвон организмида, асосан, яллиғланиш рўй берган жойда аъзо ёки тўқима атрофида қон ва лимфа аралаш ҳужайра моментларининг тўпланиши. Келиб чиқиши, таркиби ва ҳ. к. га кўра, инфильтратнинг бир неча тури фарқ қилинади. Кўпроқ ўсма ҳужайраларидан иборат ўсма ёки яллиғланиш инфильтратлари вужудга келади. Яллиғланиш инфильтрати лейкоцитлар, эритроцитлар, лимфоид ҳужайралар оз-кўплигига қараб йирингли, геморрагик, юмалоқ, ҳужайрали ва бошқа инфильтратлар ажратилади. Яллиғланиш инфильтрати ўз вақтида тўғри даволанса, бутунлай шимилиб кетиши, акс ҳолда, йиринланиб кўпгина нохушликларга олиб келиши мумкин. Хирургия амалиётида оғриқсизлантириш мақсадида қилинган муолажа натижасида тўқималарнинг қисқа вақт зичлашиб қаттиқлниши ҳам инфильтрат деб аталади.

[addtoany]