Хирургия [юн. cheir – қўл ва ergon – ҳаракат, иш], жарроҳлик – тиббиётнинг бир соҳаси. Хирургик операцияларни талаб этадиган касалликларни ўрганади ҳамда операция қилиш усулларини ишлаб чиқади.
Қадимдан одамлар ўз-ўзига ёки бир-бирлрига ёрдам бериб, жароҳатдан оқаётган қонли тўхтатиш учун жароҳатни босиб туриш, ярларга кул сепиш каби оддий усуллардан фойдланганлар. Қад. қазилмаларда бош суяк чаноғи трепанацияси, оёқ ампутациясидан кейинги излар топилган. X. дастлаб фан ва маданияти ривожланган давлатлар (Миср, Ҳиндистон, Юнонистон, Хитой, Византия)да шаклланган. Мил. эв. ҳам касалликларни даволашда қон чиқариш, ковукдан тошларни тушириш опрациялари ўтказилганлиги қайд этилган. Гиппократ (мил. ав. 460-377 й. лар) жароҳатларни бирламчи ва иккиламчи битишини кузатган, турли боғловларни қўйиш техникасини ишлаб чиққан, операцияни ўтказишда тозаликка риоя қилиш мақсадида кайнатилган ёмғир сувидан фойдаланган. У ишлаб чиққан плевра бўлишгани дренажлашда қўлланиладиган қовурға рзекцияси операцияси ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Қад. Римда Цельс (Антиллус) баъзи аъзолар анатомиясини, яллиғланишнинг белгиларини ва операция вақтида қон тўхтатиш учун томирларни боғлаш, оқма яраларни даволаш усулларини, Гален эса жароҳатларни тикишда ипакдан фойдаланишни, жарроҳлик операцияларини ўтказишда аъзоларнинг анатомияси ва фаолиятини ҳисобга олиш зарурлигини таклиф этган. Абу Али Ибн Сино (980-1037) «Тиб қонунлари» асарида хирургик касалликларни даволашда қўлланилган усулларни баён этган; у операция вақтида наркоз сифатида бморга опий, мандрагор ишлатган, шунингдек, буйракдан тош олиш, ўсмаларни аниқлаш ва ўсмани соғлом тўқимагача олиб ташлаш ва бошқа(лар) операциялар техникасини яхши билган.
А. Левенгук (1632-1723) томонидан микроскоп, В. К. Рентген томонидан рентген нурнинг кашф этилиши касалликларни аниқлашда (диагностика) муҳим роль ўйнади.
1731 й. да Парижда Хирурглар Академиясига асос солинди. Шундан сўнг X. фан сифатида тараққий эта бошлади.
Умуман X. 3 босқичда ривожланди: 1) қад. замонлардан антисептика давригача (1860); 2) антисептика даври (1860-1890); 3) асептика даври – ҳозиргача давом этмоқда.
19-а. нинг 2-ярмида наркоз, антисептика, асептиканинг жорий этилиши X. тараққиётида ижобий ютуқларга олиб келди (қ. Антисептика, Асептика). Шунга кўра меъда, ичаклар, ўпка ва бошқа(лар) ички аъзоларда йирик операциялар муваффақиятли ўтказила бошланди. 19-20-а. да турли мамлакатларнинг хирурглари ўтказган кенг экспериментал тадқиқотлар энг мураккаб операцияларни: меъдани, ичак ёки ўпкнинг бир қисмини олиб ташлаш, Томирлар ва нервларни тикиш, шунингдек, синган суяклар, жароҳатлар, қўйишни даволашнинг операция усуллари ва техникасини ишлаб чиқиш имконини берди. Хирургиянинг тармоқлари кўпайиб, травматология, ортопедия, урология, нейрохирургия, болалар хирургияси каби мустақил илмий-амалий соҳалар вужудга келди.
Ҳоз. замон X. фани кимё, физика, молекуляр биология каби соҳалардаги ютуқлар натижасида ривожланиб бормоқда. Шунга кўра юрак клапанлари ва томирларни протезлаш, аъзолар ҳамда тўқималарни кўчириб ўтказиш, сунъий бўғимлар яратиш, сунъий юрак вужудга келдиришга доир ишлар амалга оширилди. Миокард инфарктини операция йўли билан даволаш, микрохирургия (масалан, бутунлай узилган бармоқни тиклаш ёки Юракнинг майда томирларида янги қон оқимини вужудга келтириш), лазерлар, махсус камераларда юқори кислород босими, яъни гипербарик оксигенация (қ. Баротерапия)ш қўллаш, ярадор ва куйганларга даво қилишда микробсиз шароитлар яратиш, сунъий ва қўшимча қон айланиши ва бошқа(лар) хирургияда янги йўналишлар бўлиб қолди.
Ўзбекистонда хирургиянинг шаклланиши 1920 й. Туркистон ун-тининг тиббиёт ф-ти қошида хирургия кафедраси ташкил этилиши билан боғлиқ. Кейинчалик Тошкент, Самарқанд, Андижон, Бухоро тиббиёт ин-ти, Тошкент педиатрия тиббиёт ин-ти, шунингдек, Тошкент врачлар малакасини ошириш ин-тларида, Бутунитгфоқ клиник ва экспериментал хирургия илмий текшириш институтининг Тошкент филиали (1977 й. ҳоз.
B. Воҳидов номидаги ихтисослаштирилган Хирургия маркази)да X. кафедралари фаолият кўрсата бошлади. Мазкур илм масканларида врачлар тайёрлаш ва турли хирургик муаммолар устида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда хирургиянинг ривожланишида
C. А. Маъсумов, Ў. О. Орипов, В. В. Воҳдов, М. Ашрафова, Р. М. Нурмуқамедов, Ш. И. Каримов, Д. С. Ғуломов, Ф. Г. Назиров, С. М. Аъзамхўжаев, С. А. Долимов, Л. Д. Васленко, А. М. Ғофуров, К. X. Тоҳиров ва бошқа(лар)нинг хизматлари катта.
Ҳоз. илм-фан ва техниканинг ривожланиши, янги тадқиқот ва даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш (эндоскопия, ультратовуш, компьютер томографияси, ядро-магнит резонансли томография, лапароскопия, лазер нурлари ва бошқа(лар)) хирургияни янада ривожланишига олиб келди. 1998 й. Тошкентда шошилинч тиббий ёрдам маркази ҳамда вилоятларда унинг филиал ва субфилиаллари ташкил этилди.
[addtoany]