Иссиқлик, иссиқлик тошиши-қаттиқ терлаш ва тернинг секин буғланиши натижасида пайдо бўладиган тери касаллиги. Кўпроқ иссиқ кунларда гўдаклар ва ёш болаларда, шунингдек, кўп терлайдиган семиз кишиларда кузатилади (қ. Терлаш). Иситмлаганда, кўп терлаганда ва иситувчи компресс қўйилганда ҳам иссиқлик тошиши мумкин. Иссиқлик баданнинг ёпиқ жойларига – болаларда, кўпинча, орқа, думба, бўйин терисига, думба ораси ва қўлтиқ остидаги тери бурмаларига, катталарда, одатда, қўлтиқ ва кўкрак безлари остидаги тери бурмаларига ёйилиб ёки тўп-тўп бўлиб тошади. Тошмалар ичида тиниқ суюқлиги бор пуфакчапардан иборат бўлиб, майда, баъзан катталиги тўғноғич бошчасидек келади. Тошмалар бир-бирига қўшилиб кетади. Пуфакчалар бирмунча тез кўрмади, пўст ташлайди ва кейин из қолдирмай йўқолиб кетади. Иссиқлик тошган жой қаттиқ қилишади: қашилганда инфекция тушиб, терининг йирингли касалликлари пайдо бўлиши мумкин. Айниқса, бу ҳолат нимжон болаларда бошнинг сочли қисмига иссиқлик тошганида кўпроқ кузатилади. Иссиқлик тоганда шифокор тавсиясига кўра даво қилинади.
Олдини олишда кизиб кетишга сабаб бўладиган омилларни бартараф этиш муҳим. Очик ҳавода кўпроқ бўлиш, хонани бот-бот шамоллатиб туриш, марганцовканинг нимранг эритмасидан ванна қабул қилиш яхши наф беради. Иссиқ кунда ип газламадан тикилган кийимлар кийиш мақсадга мувофиқ. Ёш болаларни ҳаддан ташқари иссиқ кийинтириш, ортиқча ўраб-чирмаш ярамайди, уларга мунтазам равишда ҳаво ва сув ванналари қабул қилдириб туриш фойдали.
[addtoany]