Истисқо

Истисқо [араб.] – организм бўшлиқлари, тўқималари, хусусан, тери ости ёғ қавати (клетчатка)да суюқлик (транссудат) тўпланиши. Суюқлик қайси аъзода йигилганлигига қараб бош мия, кўкрак, мояк, перикард, қорин ва бошқа(лар) аъзолар истисқоси фарқ қилинади. Юрак, буйрак касалликлари, ҳомиладорлик токсикозлари ва бошқа(лар) касалликларда кузатилади. Кўз гидрофтальм, бош мия гидроцефалия, плевра гидроторакс, қорин асцит, бачадон найи гидросальпинкс, мояк пардалари гидроцеле, перикард гидроперикард, бўғим истисқоси гидроартрит деб аталади. Ҳомиладорлар, уруғ тизимчаси, кўз ёши халтачаси истисқоси ажратилади. Абу Али Ибн Сино ноғорасимон истисқо (ел истисқо си)ни ҳам ажратади. Бу касалликнинг умумий ва маҳаллий хиллари бор. Умумий И. юрак-томир тизими (юрак тишлари, бунда шиш кўпроқ тананинг пастки қисмларида бўлади), буйрак касалликлари, ҳолдан тойиш ва оқсил етишмовчилиги ҳолатларида юзага келади. Маҳаллий И., кўпинча, тананинг маълум бир қисмидаги веналар (дарвоза, сон веналари ва бунинг қисилиши натижасида пайдо бўлади. Касалликда организмда моддалар алмашинувининг барча тури издан чиқади, бу дитрофия, ҳатто тўқималарнинг иришига олиб келади.

Давоси. Асосий касаллик бартараф қилинади. Суюқлик кўп йиғилганда хирургик даво қўлланилади.

[addtoany]