Иммобилизация [лот. immobilisis – қимирламайдиган, ҳаракатсиз] – тананинг шикастланган ёки касал қисмини (одатда, қўл-оёқ ва умуртқа поғонасини) кимирламайдиган қилиб қўйиш. Суяк синганда, чикканда, таянч-ҳракат аъзоларининг яллиғланиш касалликларида (остеомиелит, сил ва бошқа(лар)), суяк ва юмшоқ тўқиманинг турли жароҳатларида, шунингдек, операциядан кейин тананинг тегишли жойларини маълум вазиятда ушлаб туриш учун иммобилизация қўлланилади. Шикастланганда оғриқни камайтириш, травматик шок ва инфекция тушишининг олдини олишда, беморнинг тезда соғайиб кетишида унинг аҳамияти катта. Вақтинча (транспорт) ва доимий (даволаш) иммобилизация қилинади. Вақтинча ҳаракатсизлантириш суяк синганда ва бошқа(лар) оғир шикасланишларда биринчи ёрдам кўрсатишнинг энг муҳим воситасидир. Вақтинча ҳаракатсизлантириш учун махсус шиналар (Детирикс, Крамер, Богданов ва ҳ. к.), шунингдек, қўл остида бор бўлган фанер, тахта ва бошқа(лар) материаллар (масалан, тахтакач)дан фойдаланилади. Шиналаш – вақтинча иммобилизациянинг асосий тури ҳисобланади. Бемор касалхонага келтрилгандан сўнг вақтинча иммобилизация доимийси билан алмаштирилади (қ. Суяк синиши, Суяк чиқиши). Даво иммобилизацияси гипс боғлов, тортиб қўйиш, ортопдик мослама, корсет ва бошқа(лар) ёрдамида қилинади. Синган суяк бўлакларини жарроҳлик йўли билан бириктириб қўйиш учун махсус винт, пластинка ва бошқа(лар) қўлланилади. Тахтакачлаш ҳам И. га ёрдам беради.
[addtoany]