Кислород билан даволаш

Кислород билан даволаш, оксигенотерапия – кислородцан даво мақсадида фойдаланиш. Қоида ва тўқималарда кислород етишмаслиги (қ. Гипоксия, Гипоксемия) билан кечадиган нафас ва қон айланиш тизими касалликлари (бронхиал астма, зотилжам, юрак пороги, астмаси хуружи ва бошқа(лар))да, камқонлик, баландлик касаллиги, турли заҳарланишлар, шунингдек, хирургик операциялардан кейин кислород билан даволаш тавсия этилади. Касалхона шароитида кислороддан нафас олиш учун мўлжалланган кислород ингалятор ва палаткалардан фойдаланилади. Кислородни плевра, қорин бўшлиғи ва меъда-ичак йўлига киритиш усуллари ҳам бор (кислородни ванналар). Кислород билан даволаш, кўпинча, ингаляция йўли билан амалга оширилади. Турли йўллар билан киритилган кислород организмда кислород танқислигини тўлдирибгина қолмай, унинг барча ҳаётий фаолиятларини барқрорлаштиради ва қаршилик кучини оширади. Тиббиёт амалиётида, айниқса, гижжани туширишда гипербарик оксигенация (қ. Баротерапия) жуда қўл келади.

Уй шароитида кислород билан даволашда кислород ёстиқдош фойдаланилади.

[addtoany]