Лейшманиялар [Leishmania] – кинетпластидлар туркумига мансуб хивчинлилар уруғи. Ўз. 2-4 мкм. Айрим сут эмизувчилар (одам, итлар), судралиб юрувчилар ҳужайраларининг ички паразити. Тери ва ички аъзолар ҳужайраларини жароҳатлаб «ёмон яра» (тери лейшманиози) ва «кала-азар» (висцерал лейшманиоз) деб аталадиган касалликларни пайдо қилади. Қон сўрувчи искабтопарлар орқали тарқалади. Одам ҳужайрасида паразитлик қиладиган даврида (лейшманиал даври) хивчини бўлмайди, искабтопар организмида хивчини қайтадан тикланади (лептомонад даври). Одамда 3 тури: тери лейшманиозини пайдо қиладиган тропик лейшманиялар (L. tropika), тери шилимшиғини пайдо қиладиган бразилия лейшманияси (L. brasilien sis), висцерал (ички) лейшманиозни пайдо қиладиган Донован лейшманиялар и. (L. donovani) паразитлик қилади. Табиатда лейшманиялар таркалишининг асосий манбаи юмронқозиклар ҳисобланади. Ўзбекистоннинг айрим жан. ҳудудларида тропик лейшманиялар «ёмон яра» пайдо қилади.
[addtoany]