Лейцин

Лейцин [лейко…] – аминоизокапрон кислота, (CH3)2CHCH2CH(NH3)COOH – мноаминомонокарбон аминокислота (қ. Аминокислоталар); рангсиз кристалл модда. Мол. м. 131,18, суюкланиш ҳарорати 293-295° (парчаланиш билан), совуқ сувда ёмон эрийди, 1820 й. да француз олими А. Браконно мушак тўкимасдан олган. Ҳайвон ва ўсимлик организмидаги оқсиллар таркибига киради. Одам ва ҳайвон организмида синтезланмагани сабабли алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталардан бири ҳисобланади. Овқатда лейцин бўлмаса, азот баланси бузилади ва ёш болалар ўсмай қолади. Жигар касалликлари, анемия, баъзи руҳий касалликларни даволашда бошқа аминокислоталар билан бирга ишлатилади.

Загрузка...