Логопатия

Логопатия [логос ва юн. pathos – азоб, касаллик] – нутқнинг бузилиши, бунда эшитиш қобилияти сақланган ҳолда нуткда нуқсон кузатилади. Нутқ аппаратининг турли камчиликлари натижасида сўздаги бўғинлар ёки бутун сўзни тутилиб такрорлаш, айрим сўзларни тўсатдан талаффуз қила олмай қолиш. Логопатия деганда марказий нерв тизимининг органик касалликларида нутқ аппаратининг зарарланиши туфайли нутқда кузатиладиган барча бузилишлар тушунилади. Баъзи ҳарфлар (масалан, «Л.», «Р»)ни яхши талаффуз қила олмаслик ҳам логопатияга киради. Ёзувда баъзи ҳарф ва ҳатто бўғинларни тушириб қолдириш ҳам логопатия кўринишларидан биридир (яна к. Алалия, Афазия, Дудуқланиш).

[addtoany]