Муртак безлари, бодом безлародам ва умуртқали ҳайвонлар лимфа тизимининг аъзолари, лимфоид тўқималар тўплами. Оғиз бўшлиғи ва ҳалқумнинг шиллиқ каватида жойлашган. Танглай, тил (тил илдизида), брун-ҳалқум гумбазида ва най (эшитув найларнинг тешикларида) муртак безлари бор. Улар ҳиқилдоқда жойлашган лимфа фолликулалари билан биргаликда ҳимоя қиладиган тўсиқ – лимфаденоид ҳалқум ҳалқасини ҳосил қилади. Танглай М. б. шакли бодомга ўхшайди (уни гланда деб ҳам аташади) ва танглайнинг иккала томонида (танглай равоқларининг оралиғида) жойлашади. Танглай муртакларида жуда кўп учрайдиган сурункали яллиғланиш (қ. Тонзиллит, Ангина) жараёнида уларнинг ҳимояланиш хусусияти бузилади ва улар организм учун хавфли йиринг ҳосил қиладиган микроблар ўчоғига айланади. Муртак безларининг катта-кичиклиги уларнинг функционал ҳолатига боғлик эмас. Муртак безларида лимфоцитлар ҳосил бўлади ва бу ердан қисман лимфа оқимига, қисман оғиз билан ҳалқум бўшлигига чиқади. Муртак безлари организмни касаллик қўзғатадиган микроорганизмлардан ҳимоялаш ва иммунитет ҳосил қилишда қатнашади.
[addtoany]