Оғиз бўшлиғи санацияси – оғиз касалликларининг олдини олиш ва уларни йўқотишга қаратилган чора-тадбирлар. Булар тишларни даволаш ва пломбалаш (бу кейинчалик тиш чириши ва асорати – пульпит ҳамда периодонтитнинг олдини олади), тишнинг механик шикастланишига йўл қўймаслик; тижағ соҳаси ва тиш нуқсонларини ўз вақтида бартараф этишдан иборат.
Мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларда (йилига 2 марта), касбга алоқадор зарари бор саноат корхоналари хизматчилари, шунингдек, ҳомиладорлар, турли хасталиги бўлган беморларда оғиз бўшлиғи санацияси мажбурий тарзда олиб борилади.
Оғиз бўшлиғи санацияси атрофидаги тўқималар, оғиз шиллиқ қавати касалликлари кўпгина умумий ўткир ва сурункали касалликларнинг олдини олишда ниҳоятда муҳим, чунки чириган ёки касал тишлар сурункали инфекция ўчоғи бўлиб, организмга зарарли таъсир кўрсатади. Шу боис, ҳар бир киши ўзи мустақил равишда оғиз бўшлиғи ва тишларни тўғри парвариш қилиб бориши, уларни тиш чўткаси, паста ёки тиш порошоги билан ювиб, оғизни сув ва зарарсиз дзинфекцияловчи эритмалар (2 % ли сода эримасидан 1 стакан сувга 1 чой қошиқ ёки борат кислота ва бошқа(лар)) билан оғизни чайиши, овқатдан сўнг тиш ораларини махсус тиш ковлагич билан тозалаши лозим. Тиш, милк, тил касалликларига хос илк аломатлар пайдо бўлса, дарҳол стматологга мурожат қилиш керак (яна қ. Тиш).
[addtoany]