Окситоцин [Oxytocinum], питоцин – нейрогипофизиал гормон; гипофиз орқа бўлаги гормонларияан бири; 9 та аминокислота қолдиғидан тузилган циклик пептид. Окситоцин тузилиши ва таъсирига кўра, бошқа нейрогипофиз гормони – вазопрессинга яқин туради. Бир қатор табиий аналоглари мавжуд, синтетик йўл билан ҳам олинади. Бачадон (айниқса, ҳомилали бачадон) ва сут безининг силлиқ мушакларини қисқартиради. Дард тутиши сусайганда, бачадондан атоник қон кетганда буюрилади. Ампулаларда 1 мл дан чиқарилади.
[addtoany]