Оналар ва болалар муҳофазаси – оналар ва болалар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, соғлом, жисмонан ва ақлан баркамол болаларни тарбиялашга қаратилган давлат ва ижтимоий-тиббий тадбирлар тизими. УзРда бу тизим аёллар, ҳомиладорлар ва эмизикли оналар меҳнатини муҳофаза қилиш қонунчилиги, оналар ва болаларни ижтимий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, шунингдек, акушерлик-гинекология ва педиатрия ёрдамини кўрсатадиган махсус даволаш-профилактика муассасалари тармоқларини яратишга асосланган. Мамлакат мустақилликка эришганидан сўнг О. ва бошқа(лар) м. га қаратилган кенг қамровли чра-тадбирлар кўзда тутилган дастурлар ишлаб чиқилган. 1998 й. дан Тошкентда «Оила» илмий-амалий маркази фаолият кўрсата бошлади; бу марказда Ўзбекистонда онлайн шакллантириш ва демографик ривожлантиришга оид муаммолар юзасидан илмий текшириш ишлари олиб борилади. Давлат томонидан ёш болали оналар иш соатлари чекланади, уларга тўлиқсиз иш куни, тўлиқсиз иш ҳафтаси, шунингдек, зарриятдан келиб чиқиб ўзларига қулай соатларда ёки уйда ишлаш имкониятлари берилади. Ҳар бир она ва бола соғлигини кузатиш, уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ҳам давлат зиммасида. Соғлом авлодни тарбиялаш мақсадида давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари томонидан мактабгача таълим, мактаб, интернат мактаб, болаларни соғломлаштириш комплекслари каби хилма-хил тармоқлар рвожлантирилмоқда.
О. ва бошқа(лар) м. 2 асосий бўлимни: акушелик-гинекология (туғишга ёрдам бериш) ва болаларга даволаш-профилактика ёрдами кўрсатишни ташкил қилишни ўз ичига олади. Акушерлик-гинекология ёрдамини махсус муассасалар, хусусан, шаҳарда туғруқхоналар, шунингдек, таркибида аёллар маслаҳатхонаси бўлган туғруқхона комплекслари, касалхоналарнинг акушерлик-гинекология бўлимлари, акушерлик ва гинекология илмий текшириш институти, тиббиёт ин-тлари акушерлик-гинекология кафедраси таркибидаги шу соҳа бўлимлари, аёллар маслаҳатхонаси, поликлиника ва и. ч. корхоналари тиббий-санитария қисми қошидаги акушерлик-гинекология кабинетлари амалга оширади. Қишлоқ жойларда аёлларга акушерлик-гинекология ёрдамини вилоят, туман ксалхоналарининг туғруқхона бўлимлари, амбулаторияси, фельдшер-акушерлик пунктлари ва поликлиникадаги акушерлик-гинекология кабинетлари кўрсатади.
Аёллар маслаҳатхонаси ўз ҳудудидаги поликлиника, ҳомиладорларни соғломлаштириш муассасалари, «Она ва бола скрининг» маркази ва перинатал марказлар, тиббий-генетик, шунингдек, «Никоҳ ва оила» маслаҳатхоналари, оилавий ва болалар поликлиникалари, кўп тармоқли касалхоналарнинг ихтисослаштирилган бўлимлари билан узвий боғлик ҳолда фаолият кўрсатади.
О. ва бошқа(лар) м. тизимида даволаш-профилактика ёрдамининг бир нечта босқичлари мавжуд: 1-босқич – ёшларни жинсий масалаларга тайёрлаш, соғлом оила қуриш, жинсий ҳаёт генетикаги ва жинсий йўл орқали юқадиган касалликлардан бохабар этиш бўйича юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишни «Оила ва никоҳ» илмий маслаҳатхоналари амалга оширади. 2-боскич – ҳомилани антинатал муҳофазалаш комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш аёллар маслаҳатхонаси, туғруқхона коплекслари ва бошқа(лар) фаолиятига киради. 3-боскич – тутишни бекаму кўст олиб бориш учун ҳомилани интранатал муҳофазалаш – бу туғруқхоналар зиммасига юклатилган. 4-босқич — янги туғилган чақалоқ соғлигини ҳимоя этиш, уни эмизиш, умумий ҳолати, физиологик ривожланишини назорат қилиш ва бошқа(лар) туғруқхоналанинг чақалоқлар бўлимида кўздан кечириб борилади. 5-босқич – мактабгача ёшдаги болалар соғлигини муҳофаза қилиш. 6-босқич – мактаб ёшидаги болалар соғлиғиги ҳимоя қилиш. Буларнинг ҳаммаси УзРда йўлга қўйилган ягона О. ва бошқа(лар) м. тизимида босқичма-боскич амалга оширилади. Республикамизда фаолият кўрсатаётган Акушерлик ва гинекология институти, Педиатрия илмий текшириш институти, «Она ва бола» касалхонаси ва марказлари, шунингдек, шу соҳага оид қатор даволаш-профилактика муассасаларида О. ва бошқа(лар) м. бўйича илмий изланишлар олиб борилади.
[addtoany]