Оқчил

Оқчил – аёлларнинг жинсий аъзоларидан ажраладиган чиқинди; қинда доим бўлади (қ. Жинсий аъзолар). Одатда, жинсий аъзоларнинг тери ёки шиллиқ каватларини кизартирмайди. Ҳайз кўришдан олдин, ҳомиладорлик ва чилла даврида, шунингдек, қизлар балоғатга етиш даврида оқчил кўпроқ ажралади, чунки бу вақтда жинсий аъзоларга қон кўп қўйилиб, тухумдон фаолияти кучаяди. Доим озода юрадиган аёлларда оқчил ажралиши сезилмайди. Оқчилнинг ранги, ҳиди ўзгарса (сарғимтир-яшил, суюқ ёки қуюқ, қўланса) ёки одатдагидан кўп ажралса, аёл жинсий аъзолари соҳасида ачишиш, Қичишиш сезади; шу соҳа доим намланиб туради. Жинсий аъзоларнинг турли касалликлари ёки организмнинг умумий касалликлари (масалан, сил, камқонлик, қандли диабет), шунингдек, юрак касалликларида О. кўп ажралади. Аёлларда қин девори пастга тушганда, оралиқ йиртиганда, шахсий гигиена қоидалари бузилганда, ҳомиладорликдан сақланиш воситаларидан ножоиз фойдаланганда ва бошқа(лар) ҳолларда ҳам О. кўп ажралиши мумкин. Оқчил келиши ўзгарганда дарҳол мутахассис шифокорга учрашиш ва тегишли маслаҳатлар олиш лозим.

Загрузка...