Оралиқ хўжайин

Оралиқ хўжайин (биологияда) – вояга етмаган паразитлар яшайдиган ҳайвон организми. Оралиқ хўжайиндан сўнг паразитнинг ривожланиши асосий хўжайинда давом этади, масалан, безгак паразити учун одам оралиқ хўжайин, безгак чивини асосий хўжайин бўлади. Одам организми (эритроцитларда) паразит кўп марта бўлиниш орқали кўпаяди. Жигар қурти учун сув шиллиғи оралиқ хўжайин, сут эмизувчи ҳайвонлар ва одам асосий хўжайин ҳисобланади. Чунки жигар қуртининг личинкаси сув шиллиғи танасида маълум вақт ривожланади, лекин фақат сут эмизувчилар жигари ўт йўлларига ўтгандан кейин вояга етади ва тухум қўйиб кўпая бошлайди. Паразитнинг ривожланиш циклида бир неча О. х. бўлиши ҳам мумкин. Масалан, ланцетсимон сўргичлининг 1-0. х. и қуруқликда яшовчи шиллиқлар, 2-0. х. и чумолилар ҳисобланади. Айрим паразитлар (жигар курти, эхинококк) личинкалик даврида О. х. организмида кўпайиши мумкин.

Загрузка...