Органотерапия

Органотерапия [юн. organon – аъзо ва терапия] – беморларни ҳайвонларнинг секреция безларидан, шунингдек, бошқа аъзо ва тўкималаридан тайёрланган препаратлар билан даволаш. Ички секреция безларидан тайёрланган органопрепаратлар ғоят самарали, чунки уларда организмнинг энг муҳим фаолиятлрига жуда кучли таъсир этадиган гормонлар бор. Бундай органопрепаратларга гипофиз препаратлари (питуитрин, пролактин, адренкортикотроп гормон ва бошқа(лар)), қалқонсимон без препарати (тиреоидин), қалқонсимон без ёнидаги безчалар препарати (паратиреоидин), меъда ости бези препаратлари (инсулин, липокаин), буйрак усти безлари пўстлоқ қаватининг гормонлари (кортизон ва бошқалар), аёл жинсий гармонлари (фолликулин, синэстрол), эркак жинсий гормонлари (метилтестотерон ва бошқалар) киради (қ. Гормонал препаратлар). Органопрпаратларнинг аксариси ҳазм ширалари таъсирида емирилади, шунинг учун улар организмга парэнтерал йўл билан (тери остига, мушак ичига ёки венага) юборилади. Органопрепаратларни шофокор буюради.

Загрузка...