Ўпка эмфиземаси

Ўпка эмфиземаси [юн. emphysema – пуфланиш] – ўпканинг кенгайиши ва ҳаракатининг чекланиши, нафас ва қон айланиш фаолиятларининг бузилиши билан кечадиган касаллик. Чекланган (ўпканинг айрим жойларини қамраб оладиган) ва диффуз (умумий), ўткир ва сурункали ўпка эмфиземаси фарқ қилинади. Сурункали, диффуз ўпка эмфиземаси кенг тарқалган ўпка касаллиги бўлиб, у ҳар қандай ёшда, кўпроқ 40-50 ёшдан кейин кузатилади ва унга бронхлар ўтказувчанлигининг издан чиқиши сабаб бўлади. Сурункали бронхит, бронхиал астма ва ўпканинг бошқа касалликлари оқибатида бронхлар ёриги теракли (уларда шиллиқ йиғилиши ёки бронхлар спазми ҳисобига), бунда нафас чиқариш кучи етарли бўлмай, ҳавонинг бир қисми ўпка альволаларида қолади (қолдик ҳаво) ва қайта нафас олинганида альвеолалар чўзилади. Яллиғланиш жараёнлари оқибатида ўпка тўқималари эластиклигининг камайиши ҳам ўпка эмфиземасига олиб келади. Бунда альвеолалар девори юпқалашади ва йиртилади, натижада улар кенгаяди. Пнемоскпероз (ўпкада бириктирувчи тўқиманинг ўсиб кетиши), шунингдек, тамаки чекиш ҳам У. э. нинг ривожланишига ёрдам беради. Касаллик узоқ давом этади. Беморнинг нафаси қисди, йўталади, дастлаб жисмоний иш қилганида, кейинчалик тинч ҳолатида ҳам қийналиб нафас чиқаради. Беморнинг юзи шишиб, кўкрак қафаси «бочкасимон» бўлиб қолади. Касаллик аста-секин зўрайиб боради.

У. э. ни шифокор даволайди. Қуруқ ва илик ҳаво шароитида иқлим билан даволаш яхши наф беради. Ўпка эмфиземасининг олдини олиш учун бронлар ва ўпканинг сурункали касалликларини ўз вақтида даволаш, чекмаслик зарур.

[addtoany]