Ўт ҳайдовчи дорилар

Ўт ҳайдовчи дорилар – ўт пуфагидан ўзининг ўн икки бармоқ ичакка тушишини телаштирадиган, жигар ҳужайраларида ўт ҳосил бўлишини кучайтирадиган синтетик ёки ўсимлик моддалари. Ўт ҳайдовчи дорилар ўт ҳосил бўлиш жараёнига бевосита ва нейро-гуморал бошқариш (қ. Нейро-гуморал регуляция) тизими орқали таъсир этади. Минерал сувлар, нордон суюқликлар ичилганда, меъда шиллиқ қавати механик таъсирланганда ва ичакка ўт ёки ўт кислоталар тушганда ўт ҳосил бўлиши тезлашади. Ўт кислоталар (хологон, дехолин) ва табиий ўт (аплохол, холензим) препаратлари таъсирида ҳам ўт ҳосил бўлиши кучаяди. Айрим ўсимлик моддалари: наъматак мевасининг экстракти (холосас), маккажўхори попуги экстракти ёки дамламаси, бўзноч гулининг қайнатмаси ёки дамламаси ўт ҳайдайди. Ўт ҳайдовчи дорилар жигар ва ўт пуфагининг сурункали яллиғланиши (холецистит, холецистогепатит) ва ўт-тош касалликларида қўлланилади.

[addtoany]