Ўт пигментлар

Ўт пигментлар – гемоглобиннинг пачаланишида ҳосил бўладиган азотли рангдор моддалар. Одам ва ҳайвон организмида, асосан, жигарда ҳосил бўлади, билирубин, билвердин ва бошқа(лар) кўринишида ўт билан ажралади. Одам организмида суткасига тахм. 280 мг Ў. п. ҳосил бўлади. Ўт пигментлар кислотали хусусиятга эга, металл билан туз (баъзан эримайдиган) ҳосил қилади. Шунга кўра, Ў. п. ўт тоши (қ. Ўт-тош касаллиги) ҳосил бўлишида аҳамиятли. Ўт пигментлар нажас, қисман сийдик билан чиқарилади, шунинг учун улардан қатор касалликларни аниқлашда фойдаланилади. Қоида Ў. п. миқдори ошганда бадан сарғаяди.

[addtoany]