- /
- /
- /
Себорея
Себорея [лот. sebum – ёғ ва юн. rhoia – кечмоқ] – тери касаллиги. Ёғ безлари фаолиятининг бузилиши билан кечади. Асосан, гипофиз безининг фаолиятига, ёғ алмашинуви ва тери ёғ безлари ишининг бузилишига боғлик. Себореяда ёғ безларидан ажралиб чиқадиган ёғ кўпайиб ёки камайиб кетиб, сифати ҳам ўзгаради. Кўпинча, балоғатга ёғаётган ўсмирларда учрайди. Киши қариганида себорея аломатлари камаяди ёки йўқолиб кетади.
Себорея, асосан, юз, бош, кўкракнинг юқори қисми ва елкада, яъни ёғ безлари кўп жойлашган ерларда учрайди. Себорея билан оғриган кишилар териси устида ишқорий муҳит бўлиб, у йирингли касалликлар пайдо бўлишига олиб келади. Бундай беморлар юзига ҳусунбузар тошади, соч тўкилиб, сийраклашади.
Мойли ва қуруқ себорея бор. Мойли себореяда тери ялтираб туради. Тери ёғ безларининг тешиклри кенгайиб кетганлигидан, бурун катаклари атрофидаги тери апельсин пўстига ўхшаб қолади. Ана шу кенгайган ковакпарга мугуз қават ҳужайралари, ёғ, чанг ва кир йиғилишидан тери кулранг тусга киради.
Бошдаги сонлар ёғлиқ, ялтироқ, баъзи ерларда бир-бирига ёпишган, таги қасмоқли бўлади. Тери қаттиқ қилишади, шу боис бемор қичийвериб, бошини тирнаб юборади, ҳатто сизлоғич, ширинча каби йирингли касалликлар кузатилади.
Қуруқ себореяда, аксинча, ёғ кам чиқади, тери юпқа ва қуруқ бўлади. Бошга қазғоқ йиғилади. Баъзан қазғоқ бир-бирига ёпишиб, кулранг тангачалар ҳосил қилади. Қазғоқ ва тангачалар остидаги терининг ранги ўзгармайди. Сонлар қуруқ, нозик, мўрт, хира ва уйидан иккига айрилган бўлади. Бемор баданига пушти-қизил, усти кипиқли, катталиги ва шакли ҳар хил доғлар тушади.
Баъзи бир беморда касалликнинг ҳар иккала хили, яъни баданнинг ёғ безлари кўп жойлашган қисмида ёғли, терининг бошқа ерларида қуруқ себорея учраши мумкин.
Касалликда аччиқ, ёғлик овқатлардан парҳез қилиш, спиртли ичимликлар ичмаслик керак. Спорт билан шуғулланиш, кўпроқ витаминларга бой овқатлар истеъмол қилиш, дам олиш, сайр қилиб, организмни чиниқгириш зарур. Терининг ҳолатига қараб парвариш қилиш (қ. Тери), зарур бўлса, шифокорга кўрсатиб даволатиш керак.