Қон туфлаш

Қон туфлаш – йўталганда нафас йўлларидан қон ажралиши. Ўпкадаги турли иллатлар (яллиғланиш, сил, ўсма, абсцесс, инфаркт), баъзи юрак нуқсонлари, эхинококкоз, захм ва қон тизими касалликларида бемор қон туфлайди. Нафас йўллари томирларининг ёрилиши, юрак нуқсонлари оқибатида ўпкада қон димланиши ва Томирлар девори ўтказувчанлигининг ошиши хам қон туфлашга сабаб бўлади. Кўпинча, милк ёки бурун қонаши натижасида нафас йўлларига қон оқиб тушиб, сохта қон туфлаш рўй беради. Қон туфлганда қон аралаш балғам, «тоза қон лахталари» (бўлаклари) ёки балғам занг рангида бўлиши мумкин. Қон туфлашда қон кўп ажралиши ўпкадан қон кетишидан далолат беради. Беморни орқасига нарса қўйиб суяб ўтказиб қўйилади; гаплашиш, ҳаракат қилишга рухсат этилмайди, зудлик билан шифокор чақириш, қон туфлаш сабабини аниқлаш ва тегишли даво чораларини кўриш лозим.

[addtoany]