Қон яратилиши стимуляторлари

Қон яратилиши стимуляторлари – қон яратилишини кучайтирувчи дори моддалари гуруҳи. Қон яратилиши стимуляторларининг кимёвий таркиби ва таъсир механизми турлича бўлиб, эритроцитлар (эритропоэз) ёки лейкоцитлар яратилиши (лейкопоэз)ни кучайтиради.

Баъзи витаминлар – фолат кислотаси, цианокобаламин, пиридоксин, нуклеин кталари синтезини тезлаштирувчи – пентоксил, метлурацил, натрий нуклеинат ва лейкоген; стерид гормонлар – глюкокортикоидлар, андроген препаратлар, литий тузлари қон яратилиши стимуляторлари ҳисобланади.

Буйракда ишлаб чиқариладиган эритрпоэтин гормони қизил қон таначалари яратилишини, шунингдек, лейкопоэтин лейкоцитлар ҳосил бўлишини, тромбопоэтин моддаси тромбоцитлар яратилишини фаоллаштиради. Ҳоз. чуқур лейкопения ва тромбоцитопения ҳолатларини даволаш учун Г-КСФ (гранулцитар колония стимулловчи фактор) – нейпген, ГМ-КСФ (гранулоцит-моноцитар колония стимулловчи фактор) деб аталган препаратлар қўлланилмоқда.

Загрузка...