Резус-фактор (Rh) – одамлар ва бенгал макакалари эритроцитларида бўладиган антиген. Резус-фактор бор ёки йўқлигига қараб резус-мусбат (Rh+ одамларнинг 85 %) ва резус-манфий (одамларнинг 15 %) организмларга ажратилади. Қон қўйишда Резус-факторнинг амалий аҳамияти катта. Резус-манфийли одамларга резус-мусбатли одамларнинг қони қўйилса ёки резус-манфийли аёлнинг ҳомиласи резус-мусбатли бўлса, иммун касаллик (чакалоқларнинг гемолитик касаллиги ва бошқалар) вужудга келиши мумкин. Бундай ҳолатларни аниқлаш ва даволаш ҳозир яхши йўлга қўйилган. Туғруқ вақтида, шунингдек, қон қўйишда қон гуруҳи каби, резус-фактор ҳам, албатта, ҳисобга олиниши шарт.
[addtoany]