Сув билан даволаш

Сув билан даволаш, гидротерапия – даволаш, гигиена ва профилактика мақсадида сувдан фойдаланиш. Бу муолажа қадимдан маълум. 19-а. га келиб илмий жиҳатдан асослаб берилди. Сув билан даволаш муолажалари душ, ванналар, ювиниш, баданни ҳўл сочиқ билан ишкалаб эргаш, бошдан сув қуйиш, ҳўл чойшабга ўралиб ётишдан иборат.

Сув билан даволашда теридагн нерв охирлари (рецеторлар)га сувнинг ҳарорат, механик ва кимёвий омиллари таъсир кўрсатади. Бу таъсиротлар рефлектор равишда марказий нерв тизими орқали организмнинг барча аъзо ва тизимлрида жавоб реакциясини пайдо қилади. Хусусан, касал аъзода жуда кучли реакция пайдо бўлади. Гарчи кўпчилик сув муолажаларини уй шароитида мустақил равишда ўтказиш мумкин бўлса-да, бироқ уларни фақат врач тавсия этиши лозим. У ҳар бир бемор организмининг функционал имкониятлари ва реактивлигига мос келадиган муолажаларни танлаб беради.

Сув билан даволаш муолажаларида сув ҳароратининг қўзғатувчи таъсири асосий ўринни эгаллайди. Муолажа учун совуқ сув (20° гача), салқин, яъни индифферент сув (20-33°), илиқ (37-39°) ва иссиқ сув (40-42°) ишлатилиши мумкин. Ҳ-рат омилининг таъсири одам танаси билан сув ўртасида иссиқлик энергияси алмашинуви содир бўлишига асосланган. Сув билан даволашнинг асосий мақсадларидан бири табиий омиллардан фойдаланиладиган бошқа даво усулларидаги каби организмни тетиклантиришдан иборат. Бунга муолажани тўғри дозалаш йўли билан эришилади.

Терига совуқ ва салқин сув билан таъсир қилинганда ундаги майда Томирлар сиқилади, иссиқлик йўқолиши камаяди. Тери томирларининг торайиши қон оқишига қаршиликни кучайтиради, бу эса юрак қискаришларини тезлаштиради ва зўрайтиради, қон босими бироз ошади. Совуқ сув нерв тизимига қўзғатувчи таъсир кўрсатади. Бунда тери оқаради ва ушлаб кўрилганда совуқ туюлади (реакциянинг биринчи фазаси). Совуқ сув билан таъсир қилиш давом эттирилаверса, терининг торайган томирлари кенгаяди, бунда Томирлар девори мушаклари тонуси ошади ва қон оқими тезлашади. Бу организмнинг иссиқлик йўқотишига ва моддалар алмашинувининг кучайишига олиб келади. Тери қизаради ва ушлаб кўрганда илик туюлади (реакциянинг иккинчи фазаси). Бемор илиб, жуда роҳатланади, енгил тортади ва тетик бўлади. Совуқ ва салқин сув таъсирини механик таъсирот – ишқалаш, уқалаш билан қўшиб олиб борилса, роҳатбахш сезги пайдо бўлади.

Индефферент, яъни тана х-ратига яқин ҳароратдаги сув тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, бироқ муолажанинг узоқ давом этиши одамни ҳолдан тойдиради.

Илик сув нерв тизимини тинчлантиради ва уйқунинг яхшиланишига ёрдам беради.

Иссиқ сув таъсирида дастлаб тери томирлари қисқа муддатга тораяди. Бунда юрак уриши тезлашади, қон босими бироз ошади, кўп тер чиқади. Кейин тери томирлари жуда кенгайиб кетади, бироқ тана анча иссиқ сув ичида бўлганидан иссиқлик ажралмайди. Бу муолажада юрак томир тизимига зўр келиши сабабли қон айланишининг бузилиши, стенкардия, гипертония касаллигида, шунингдек, рўйи рост атеросклерозда иссиқ сув муолажлари буюрилмайди.

Сув билан даволашда ҳарорат таъсирини, муолажа даволилигини, таъсир этиш майдонини ўзгартириш йўли билан организмнинг қатор аъзо ва тизимлрида турли реакцияларни пайдо қилиш мумкин.

Сув билан даволаш муолажаларида ҳарорат омили билан бир қаторда механик омил – сув босими (умумий ванна қабул қилишда) ва унинг окимидан ҳам (душ, чўмилишда) фойдаланилади. Бунинг таъсирида маълум даражада терида ва ички аъзоларда қон айланиши ўзгаради; тери Бекалари босилади ва юракка қон оқиб келиши анча ортади ва қорин бўшлиғидан қон оқиб кетиши кучаяди. Зарурат бўлганда (даво мақсадига қараб) механик қўзғатишни кўшимча тазйиқ – уқалаш, массаж ёки сувни тегишли босим остида юборишга имкон берадиган махсус мосламалар қўллаш йўли билан кучайтириш мумкин.

Оддий (чучук) сувнинг кимёвий қўзғатувчи таъсири жуда кам, минерал сувлар, денгиз суви (қ. Бальнеотерапия), шунингдек, даво мақсадида терини таъсирлаш учун моддалар (турли экстратлар ва бошқа(лар)) қўшилган сув анча кучли таъсир кўрсатади.

Сув билан даволаш организмни чиниктириш, шунингдек, баъзи касалликларни даволашда яхши наф беради. Масалан, совуқ сув билан ўтказиладиган муолажалар нерв ва юрак-томир тизими фаолиятининг баъзи бузилишларида, моддалар алмашинувини ошириш мақсадида (масалан, ёғ бсишда) буюрилади. Иссиқ сув билан даволаш турли сурункали яллиғланиш касалликларида қўлланади (яна қ. Ванналар).

Загрузка...