Суяк чиқиши

Суяк чиқиши – суяк бўғим учларининг бўғимдан ташқарига силжиши. Суяк бўғимдан тўлиқ ёки қисман чиқади. Келиб чиқиш сабабларга кўра суяк чиқиши травматик, одатий, туғма ва патологик турларга бўлинади.

Травматик суяк чиқиши аксарият ҳолларда бўғини ташкил қилувчи дистал суякка билвосита қаттиқ итарувчи ёки тортувчи куч таъсир этганда ва бўғимда кескин ҳаракат қилиш оқибатида рўй беради. Одам танасида энг кўп суяк чиқиши (барча чиқишларини 50 %) елка бўғимида учрайди. Деярли ҳамма ҳолларда суяк чикқанда бўғим капсуласи ёрилади ва атроф тўқималарга ички қон қўйилади. Чиққан суяк бошчаси атрофдаги йирик қон томирлари ва нерв толаларини эзиб кўйиши мумкин.

Ташқи кўринишдан суяк чиқиши жароҳатланган бўғимда кучли оғриқ, қўл ёки оёқнинг мажбуран ноқулай ҳолатда бўлиши, бўғимда ҳаракатнинг кескин чекланиши ва ўзига хос дефомациялар билан тавсифланади. Чиққан суякни жойига иложи борича барвақт солиш керак, эскирган суяк чиқишини бартараф этиш вақт ўтиши билан қийинлашиб боради. Суяк чиқишини жойига солиш учун бир қанча усуллар татбиқ этилган. Улардан баъзилари (масалан, Гиппократ усули, Ибн Сино усули) бир неча асрлардан буён кенг қўланиб келинади.

Травматик суяк чиқишида биринчи ёрдам – қўл ёки оёқни рўмол билан боғлаш ёки тахткачлаш, оғриқ қолдирувчи дори бериш ва траматологга мурожаат этиш. Мутахассис бўлмаган одамнинг суякни жойига солишга уриниши оғир асоратларга олиб келиши мумкин.

Баъзан, суяк чиққан вақтда бўғим халтаси ва боғламларининг чўзилиб, бўшатиб кетиши оқибатида, шунингдек, суяк чиқиши етарли даволанмганда, арзимаган куч таъсирида ҳам суяк яна қайта чиқиб кетаверади. Бу – одатий суяк чиқиши дир. Бу хил суяк чиқиши оператив йўл билан даволанади.

Туғма суяк чиқиши она қорнидаги ҳомиланинг бирор сабаб билан нотўғри ривожланиши, бўғим юзаларининг номутаносиблиги оқибатида рўй беради. Кўпинча, сон сулги бошчаси, баъзан тизза копқоғи чиқади. Сон суягининг туғма чиқиши қиз болаларда кўпроқ учрайди. Баъзи одамлар сон сулги чақалоқнинг туғилиш вақтида оёғидан тортиб юборилганлиги учун чиқиб кетади деб нотўғри ўйлайдилар. Сон сулги чноқ-сон бўғимининг касаллиги туфайли ҳомила ҳали она корнидалигидаёқ чиқиб бўлади. Шу боис янги туғилган Чақалоқда травматик суяк чиқишида учрайдиган оғриқ ва шиш кузатилмайди, бола безовталанмайди. Шу сабабли сон суягининг туғма чиқишини барвақт аниқлаш бирмунча мушкул. Ҳали юрмаган чақалоқларда сон тери бурмаларининг асимметрияси, оёқларни яхши кера олмаслик, бир оёқнинг калталик, бўсаларда ҳаракат вақтида киртиллаш сингари белгиларга қараб диагноз қўйилади. Ултратовуш текшируви, рентгенография (3-4 оликдан бошлаб) касалликни аниқлашга ёрдам беради. Юриб кетган болаларда оқсоқланиш, «ўрдаксимон» юриш суяк чиқиши белгиларидир. 1,5-2 ёшгача суяк чиқишини операциясиз жойига солиш ва бир неча ой давомида оёқларни кериб ушлаш йўли билан даволанади. Каттароқ болаларда сон бошчаси операция қилиб жойига туширилади. Чакалоқларнинг оёқларни и бирлаштирмасдан эркин йўргаклаш, оёқлар орасини очиб кўтариш сон сулги чиқишини камайтиради.

Патологик С. ч. бўғимни ташкил қилувчи суяклар бўғим юзаларининг орттирилган касаллик (суяк сили, остеомиелит, ревматоид артрит ва бошқа(лар)) оқибатида емирилиши, бўғимни ўраб турган мушаклар фалажи (паралитик С. ч.) сабабли рўй беради.

Даво С. ч. ни келтириб чиқарган касалликка қарши қаратилади.